Latest news

17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  10 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  5 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  9 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  13 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  21 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0

"Хоразм"ни қачон Суперлигада кўрамиз? Жамоага ким ёрдам бермаяпти? Александр Ежов матбуот анжуманида барчасини айтди News

"Хоразм"ни қачон Суперлигада кўрамиз? Жамоага ким ёрдам бермаяпти? Александр Ежов матбуот анжуманида барчасини айтди

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Умуман олганда баҳс қизиқарли ўтди. "Олимпик" кучли ва тезкор жамоа ҳисобланади. Улар тез ва қувноқ ўйин кўрсатади. Ишлашда давом этамиз",- дейди Александр Ежов. 

- Жамоа нима сабаб ғалаба учун ўйнамади?

- Бу нима деганингиз? Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Келинг рақибдан келиб чиқиб гапирайлик. 

- "Олимпик" ёш футболчилардан иборат жамоа. "Хоразм"да эса тажрибали ижрочилар кўп...

- Нима биз шунчаки ўйнадикми? "Олимпик" кучли жамоа. Улар бизга бош оғриқ бўла олишди. 

- Бу клубнинг ташкил топганига ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ. Жамоангизда Суперлигада тўп тепган футболчилар бор. Агарда ҳамма мураббийлар "Олимпик" билан дуранг ғалабага тенг, деган фикрни билдираверса футболимиз ҳеч қачон ривожланмайди. Сиз натижадан қониқяпсиз. Дарвозабон тўпни эгаллаб олганида "Олимпик" посбони майдон ўртасида эди. Тўпни ўйинга киритиб тезкор ҳужум бошлаши ва вазият 90 фоиз гол билан тугаши мумкин эди. У ўйинни чўзишга ҳаракат қилди...

- Мен мураббий сифатида майдон четида ўйинни чўзинглар, тўпни ушланглар деган кўрсатмани бермадим. 

- "Хоразм" "Олимпик"ни бемалол ютиб кетишга кучи етарди...

- Жамоа рақиб имкониятидан келиб чиқиб ўйнайди. "Олимпик" жуда кучли жамоа. Мураббийлар, таркибидаги футболчилар сифатли. Ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Тўғри очко йўқотдик. 

- Қачон бошқа жамоалар ҳам "Хоразм" билан дурангни ғалабага қиёслайди, кучли клуб сифатида тан олади? 

- Яхши савол. Биз ҳам истаймиз. Лекин кўп нарса молиявий ҳолатга боғлиқ. Бизда Про лигадаги кўп жамоалар сингари молиявий имкониятимз юқори эмас. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. 

- Жамоага ким ёрдам бермаяпти?

- Қўлдан келганча ёрдам беришяпти. Биз истаган ўйинчини олиб келсак катта пул талаб қилади. Имкониятимиз камлик қилади. 

- Хоразмлик мухлислар жамоани Суперлигада кўришни исташади. Лекин шу темпда кетадиган бўлса, яқин 10 йилда ҳам бунга эришиш қийин бўлиши мумкин. Нима етишмаяпти ёки нима тўсқинлик қилмоқда? "Хоразм" вилоятнинг бош жамоаси ҳисобланади...

- Бу саволга олдин бир неча маротаба жавоб берганман. Мени бошқа инсонлар нотўғри тушунишди. Биз биринчи галда инфратузилмани яхшилашимиз керак. Ўзимизнинг майдонимизга эга бўлишимиз даркор. Лекин бизда бу нарсалар йўқ. Овқатланш таъминоти, клуб базаси, сафарлар, режалаштирилган йиғинлар ҳаммаси жойида ва ўз вақтида ташкил қилиниши лозим. 



- Демак жорий мавсумда жамоа олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилмаган...

- Имкониятимиздан, жамғарган очколаримиздан келиб чиқиб қайси ўринни эгаллашимиз аниқ бўлади. Агар бизда ҳам "Олимпик"даги каби ёшлар бўлганида...

Эътибор беринг ёш бўлишига қарамасдан терма жамоа ўзагини ташкил қилишмоқда. Барчалари номзод футболчилар. 

- Саволим Рўзимбой Аҳмедов ҳақида. У Про лигада жамоанинг тўпурари бўлиб турганди. Ҳужумчи хоразмлик эканлиги маълум. Уни "Динамо"га ўтиши қандай бўлди? 

- "Динамо" ҳужумчига таклиф билан чиқди. Унинг ўзи қолаверса биз ҳам кетишини истамагандик. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика