Latest news

11:06«Ювентус» «Барселона»га 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:40Роналдунинг «Ал Насср» билан янги келишувига кўра ҳафтасига қанча маош олиши маълум  1 10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  1 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  2 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  11 08:45«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 08:05«Ланс» Ҳусановнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 07:31«Ювентус» ПСЖ футболчиси билан шартнома тузди  2 07:00АПЛ. "Манчестер Сити" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" эса охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  25 06:50АПЛ. "Ливерпуль" "Ноттингем"га қарши ўйинда очко йўқотди  5 06:40"Ювентус" "Аталанта"га қарши ўйинда А Сериядаги 13-дурангини қайд этди  3 01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  14 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  4 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  4

“Хоразм”га бироз омад етишмади ёхуд жамоанинг омадсизлиги тафсилотлари News

“Хоразм”га бироз омад етишмади ёхуд жамоанинг омадсизлиги тафсилотлари

Муболаға эмас, жорий йилги биринчилик бошланганидан буён Хоразм вилоятининг бош жамоаси – урганчнинг “Хоразм” жамоаси олий лига йўлланмасига асосий даъвогарлардан бири саналганди.

Эндиликда, бу борада воҳалик футболчиларнинг назарий жиҳатдан имконияти сақланиб қолган, холос. Ваҳоланки, бунга кейинги бир неча турда йўқотилган очколар салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

... Уларнинг ёзёвонликларга қарши кечган учрашуви тенг курашлар остида бошланди. Мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам ўйин бошида бироз суст ҳаракат қилишди. Бунга шу куни об-ҳавонинг бироз салқинлашгани ўз таъсирини  кўрсатган бўлса ажабмас. Умуман, биринчи бўлимда майдон эгалари рақибларига нисбатан устунликларини намойиш қилишга уринишди. Бўлим ўрталарида бунга эришишди, ҳам. Бироқ, бу ҳисобда ўз аксини топмади. Учрашувнинг биринчи қисмида Мирза Қурёзов ва Темур Бекчановлар тўп киритиш учун жуда қулай имкониятни қўлга киритишган бўлишсада, ундан унумли фойдаланиша билишмади. Ўз навбатида ёзёвонлик Бекзод Махпиралиев ва Жасуржон Саидовлар ҳам мезбонлар дарвозасига тўп киритиш учун имкониятга эга бўлишди. Аммо, охирги паллада уларга ҳам маҳорат етишмади.

Ўйиннинг иккинчи қисми ҳам деярли биринчисидан фарқ қилмади. Ушбу бўлимда ҳам бирон-бир жамоанинг катта устунлиги кўзга ташланмади. Шунга қарамай, жамоаларда ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун қулай имкониятлар юзага келди. Айрим ҳолатларда зарбалар ноаниқ кетган бўлса, баъзи  вазиятларда жамоалар дарвозабонлари Ғайрат Ўдаев ва  Алишер Пахриддиновларнинг ишончли ҳаракати дарвозаларига тўп киритилишини олдини олди. Шу тариқа “Хоразм” ва “Ёзёвон-Лочинлари” жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади.
  

Мазкур ўйин тугагач, “Хоразм” жамоаси бош мураббийи В. Султонов билан мухтасар суҳбатлашдик.
- Вали Фарҳодович, жамоангиз яқин турларгача олий лига йўлланмаси учун кураш олиб бораётганди. Афсуски, кейинги ўйинларда йўқотилган очколар жамоа имкониятини деярли пайсайтириб қўйди. Бунга сабаб нимада, ўзи?
- Янги мавсумни биз билан бошлаган Ринат Байрамов  ва Марат Қудратовларнинг ўйини бизга маъқул келмагани учун уларга жавоб бериб юборгандик. Қолаверса, айни дамда яна икки асосий футболчимиз Сарвар Жуманиёзов ва Илёс Хайровлар ўйин пайтида олган жароҳатларини даволатишяпти. Айтиш жоизки, Сарвар ушбу мавсумда жамоамизга умуман ёрдам бера олмайди. Жавлонбек Эгамов ва Жалолиддин  Машариповлар ҳам турли сабабларга кўра “Хоразм”нинг машғулотларида қатнашмаяпти.   

- Негадир, сафингизда жамоа тўпурари Низомжон Норов кўринмаяпти...
- У ҳам моддий муаммолар туфайли сафимизга қўшилишни истамаяпти.  Албатта, унинг ўрни жуда билинмоқда. Шунингдек, иккинчи босқичда таркибимиздан жой олган Хайруллажон Жакбаров ва Дилшод Исоқуловлар ҳам айнан шу масалада биздан узоқлашишган.

- Бугун “Ёзёвон-Лочинлари”билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам очко йўқотилди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Албатта, жамоамиздаги кутилмаган йўқотишлар барқарор ўйин намойиш этишимизга ўз таъсирини кўрсатяпти. Заҳира ўриндиғимиз деярли бўшаб қолган. Ўзингиз кўрганингиздек, майдонга ҳали маҳорати “пишиб-етилмаган” ёшларни туширишга мажбур бўляпмиз. Табиийки, улар биз кутган ўйинни кўрсата билишмаяпти. Шундай бўлсада, ёшларимизни йўқотилган очколар борасида айблашдан йироқман. Негаки, улар имконияти даражасида тўп суришмоқда.   

- Демак, “Хоразм” жамоаси олий лига йўлланмаси учун курашдан чиқиб кетди, шундайми?
- Кези келганда айтишим жоизки, жамоамизнинг бу йил кучлилар сафига қайтиши учун жуда қулай вазият юзага келганди. Бунга нафақат футболчиларимиз, мухлисларимиз ҳам умид билан қарашаётганди. Бироқ, юзага келган баъзи муаммолар ниятларимиз ушалишига ғов бўлмоқда. Ҳатто, моддий қийинчиликлар туфайли ўтган турда “Ўз-Донг-Жу” жамоаси билан ўйнаш учун Андижон шаҳрига бор-йўғи ўн битта футболчи билан бориб келишга мажбур бўлдик. Бунинг натижасида мағлубиятга учрадик. Ҳали назарий жиҳатдан имкониятимиз сақланиб қолган. Шу жиҳатдан, сўнгги паллагача бўш келмасликни мақсад қилганмиз. Қолганини вақт кўрсатади.

Иккинчи босқич.  12- тур. 17 октябрь (шанба)

“Хоразм” (Урганч) – “Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) – 0:0. Янгибозор тумани ўйингоҳи. 321 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент) - 8,1,  Ш. Йўлдошев (Гулистон) - 8,0,  Д. Убайдуллаев (Гулистон) - 8,2, А. Алимов (Урганч) - 8.   
Назоратчи:  Э. Мусаев (Самарқанд).   
Огоҳлантириш: Н. Отаниёзов (15) – Ш. Абдураҳмонов(37).

“Хоразм”: 35. Ғайрат Ўдаев, 2.Шаҳзод Маннонов, 3. Сардор Матмуротов, 4.Жасур Отажонов, 5.Темур Исмоилов, 8.Азамат Йўлдошев, 9.Маркс Қурамбоев, 10. Темур Бекчанов, 13. Мирзабек Қурёзов(18.Шоҳруҳ Искандаров,65), 14. Низомиддин Отаниёзов, 17. Омаджон Тойлоқов.
“Ёзёвон-Лочинлари”: 32. Алишер Пахриддинов, 2.Ёқубжон Эралиев, 8. Муҳаммадсултон Фозилов, 10.Шаҳбоз Абдураҳмонов(Муҳриддин Мамасолиев,53), 11.Бекзод Махпиралиев, 15.Умиджон Ҳошимов(Хайрулла Қодиров, 80), 17.Аброрбек Исмоилов(Давронбек Холматов,53), 20.Бобур Расулов, 22.Жасуржон Саидов, 25.Шарифжон Мирзаев, 44.Ҳабибулла Буватоев.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика