Latest news

23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  0 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0

“Хоразм” жамоаси пойтахтда йиғин ўтказади News

“Хоразм” жамоаси пойтахтда йиғин ўтказади

Жорий йилги биринчи лига ўйинларига тайёргарлик кўраётган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси Тошкент шаҳрида ўн кунлик ўқув-машғулот йиғинини уюштиради.
Айни дамда, урганчлик футболчилар бош мураббий Вали Султонов бошчилигида пойтахтга қараб йўлга чиқишган.
  
Жамоанинг сафари олдидан “Хоразм” футбол клуби директори Султонбой Нурметов билан учрашиб мухтасар суҳбатлашдик.

- Жамоанинг ушбу йиғинидан кўзланган мақсад нималардан иборат?
- 25 март санасига қадар давом этадиган машғулотларимиз қаторида 5-6 та назорат учрашувларини ўтказишни кўзлаяпмиз. Бундан ташқари футболчиларимиз махсус тиббий кўрикдан ўтишади. Қолаверса, Тошкентдаги йиғинимиз мобайнида жамоамизнинг якуний таркиби аниқлаб олинади.
    
-  Таркибда ўзгаришлар борми?

-  Жамоамизнинг ўтган йилги таркиби деярли сақлаб қолинди. Улар сафига вилоятимизнинг 2-лига ўйинларида тўп сурган қатор ёш футболчиларни жалб қилганмиз. Умуман, йиғинимиз чоғида майдондаги айрим чизиқларни кучайтириш мақсадида “Хоразм”га яна 3-4 та футболчини чақиришни режалаштирганмиз. Зеро, асосий мақсадимиз чиройли ўйинларимиз билан мухлисларимизни қувонтиришдир.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика