Latest news

09:55Хави МЮни бошқаришга рози  3 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  23 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5

“Хоразм” Тошкентда шуғулланмоқда News

“Хоразм” Тошкентда шуғулланмоқда

“Хоразм” жамоаси бир неча ҳафта илгари Урганч шаҳрида иккинчи босқич ўйинларига тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишганди.

Айни дамда, воҳалик футболчилар Тошкент шаҳрига етиб келишган. Улар иккинчи босқич учрашувлари бошлангунига қадар пойтахтда машғулотлар уюштириши ва тиббий кўрикдан ўтиши белгилаб қўйилган.

Қолаверса, Вали Султонов шогирдлари машғулотлар билан чекланиб қолмай, назорат ўйинларида иштирок этишни ҳам режалаштирилган. Ана шундай ўйинлардан бири  8 август куни бўлиб ўтди. Шу куни урганчлик футболчилар “НБУ-Осиё” жамоасига қарши майдонга тушишди. Бу ўйинда ғолиб аниқланмади, 2:2. Тўпларни “Хоразм” жамоасидан Мирза Қурёзов ва Темур Исмоиловлар киритишди.

Эндиликда, “Хоразм” жамоаси “Пахтакор-2” билан куч синашади. Бу учрашув  9 август кунига белгиланган. Шунингдек, 10 август куни “Локомотив” жамоасининг ўринбосарлари “Хоразм”ликлар рақиби бўлиш кутилмоқда. Бош мураббийнинг таъкидлашича, ҳозирда жамоада бир неча янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.

Кези келганда маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, “Хоразм” жамоаси иккинчи босқичнинг илк учрашувини сафарда ўтказади. Воҳалик футболчилар 13 август куни Тошкент шаҳрининг “Оқтепа” жамоаси меҳмони бўлишади.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика