Latest news

11:22"Бавария" ва Дэвис 4 йиллик янги шартнома бўйича келишувга эришишга яқин  1 11:00Бугун Пеп Гвардиола таваллуд топган кун. Мураббийнинг ҳаётий сабоқларини ўқинг  2 10:43Холанднинг янги шартномасида иккита клубга кетиши мумкинлиги ҳақидаги банд бор  3 10:07«Барселона» «Ливерпуль» футболчисига 70 миллион евро тўламоқчи  0 09:30Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»  4 08:48Мармушниннг «Манчестер Сити»даги ойлиги маълум  3 08:14Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Женоа»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:43Фарруҳ Зокиров: «Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик»  0 02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  12 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  5 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  17 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  3

"Хоразм" Суперлигага тайёрми? Клуб спорт директори билан эксклюзив суҳбат News

"Хоразм" Суперлигага тайёрми? Клуб спорт директори билан эксклюзив суҳбат

"Металлург" футбол клубининг Суперлигада иштирок этиши ёки этмаслиги масаласи барчанинг диққат марказида.

Бекобод клуби бу ҳуқуқдан воз кечса, унинг ўрнини қайси жамоа эгаллаши мумкинлиги муҳокама мавзусига айланган. Биз бу мавзуга бевосита алоқадор ва спорт принципларига асосан Суперлигада қатнашиш учун асосий даъвогар бўлиб турган "Хоразм" футбол клуби спорт директори Хурсандбек Маткаримов билан суҳбатлашдик.  

Охирги хабарлар бўйича муносабатингизни билдирсангиз. "Металлург" Суперлигада қолмаслиги деярли аниқ, "Олимпик" ҳам чемпионатда қатнашиши даргумон. "Хоразм" клубининг бу борадаги позицияси қанақа?

– "Хоразм" профессионал футбол клуби ЎзПФЛ ҳамда "Металлург" футбол клуби қарор ва қарашларини ҳурмат қилган ҳолда, бу воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда. 

"Хоразм" жамоасининг позицияси – спорт принципларига тўлиқ риоя қилиш. Хоразмлик мухлисларнинг кўп йиллик нияти, қолаверса, Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиш учун имконият туғилса, бундан воз кечиш ёки унга интилмаслик нотўғри деб ўйлаймиз. Албатта, бу борада нима қилиш лозим бўлса, шунинг устида ишлашга тайёрмиз.

– "Хоразм"нинг бош ҳомийси "Uztelecom" АЖ жамоа Суперлигада иштирок этишини қанчалик хоҳлайди? Биласиз, олий лигада ўйнаш учун катта харажат қилиш талаб қилинади...

– "Хоразм" футбол клуби бош ҳомийси "Uztelecom" АЖнинг воҳа футболи ривожи йўлидаги хизматлари беқиёс ва "Хоразм" жамоасининг босқичма-босқич яхши даражага чиқиш режалари билан яқиндан таниш ҳамда доим қўллаб-қувватлайди.

– Жамоанинг 2024 йилдаги мақсади қанақа эди? 2025 йилда қандай мақсадни олдига қўйган?

– Жамоамизнинг 2024 йилдаги асосий мақсади клуб инфратузилмасини яхшилаш ва ОФК лицензиялаш талабларини тўлиқ бажариш эди. Шунингдек, имкон қадар Ўзбекистон Кубоги ва Про лига мусобақаларида муносиб иштирок этишни мақсад қилгандик. Ўзбекистон Кубогида чорак финалгача етиб бордик ва Про лигада 6-ўринни қўлга киритдик. Про лигада бундан юқорироқ ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди. Умумий олганда, 2024 йил Хоразм футболи учун салмоқли бўлди деб айтсак бўлади.

2025 йилдаги мақсад олий. Бу хақда 10-15 кундан кейин яна тўлиқроқ гаплашсак тўғри бўлади.‌‌

– Бош мураббий Ҳаким Фузайлов жамоадаги фаолиятини давом эттирадими? Таркиб масаласида қандай янгиликлар бор? 

– Ҳаким Фузайлов билан амалдаги шартнома шу йил охиригача тузилган. Кейинги йил ҳам Фузайлов бошчилигидаги мураббийлар штаби "Хоразм" футбол клубида фаолият олиб бориши учун музокаралар давом этмоқда. Таркиб масаласига тўхталсак, жамоага ёш иқтидорли футболчилар билан бирга Суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлган тажрибали футболчилар жалб қилиниши режа қилинган.

– Жамоа йиғини қачон бошланади?

– "Хоразм" жамоаси бугун, 18 декабрдан машғулотлар режасига биноан биринчи қисмини Урганч шаҳрида бошлаб юборди. Ушбу йиғинга асосан ўтган йилги таркибнинг 70-80% футболчилари ҳамда селекция орқали маҳаллий ёшлар жалб қилинган. Селекция ишлари давом этади.

– "Хоразм" спорт мажмуаси чими ҳозир қандай ҳолатда?

– Барчага маълумки, Хоразм вилояти кескин континентал ҳудудда жойлашгани сабабли "Хоразм" спорт мажмуаси майсасини парвариш қилиш анча қийинчиликлар туғдирмоқда. Тан олиш керак, майдон ҳолати ҳозирда Суперлига талабига жавоб бермайди. Лекин стадион инфратузилма жиҳатидан Республикамизнинг энг яхши ўйингоҳларидан бири десак муболағали эмас. Стадион чимини янгилаш борасидаги режалар мавжуд. Бу борада ҳам ишлар тез орада ўз ечимини топади.


Шерзод Нурматов суҳбатлашди


Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про лига регламентига кўра, футбол клуби мусобақада қайси ўринни эгаллашидан қатъи назар агар у лицензиялаш талабларини бажара олмаса, ЎФА тегишли қўмитаси лицензиялаш таҳлиллари асосида ўз хулосаси билан футбол клубини мусобақадан четлатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда лицензиялаш талабини бажара олган қуйи лиганинг тартиб бўйича кейинги футбол клуби мазкур қатнашчи ўрнини эгаллайди.

Якунига етган мавсум натижасига кўра юқори тоифадаги лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган футбол клуби ушбу ҳуқуқдан воз кечса ёки унда мазкур лигада иштирок этиш учун Регламент, меъёрий ҳужжатлар асосида қандайдир тўсиқ (чеклов) бўлса, унинг ўрни мавсум якунига кўра кейинги ўринни эгаллаган бошқа футбол клуби билан тўлдирилади. Бунда мазкур футбол клуби лицензиялаш талабларига жавоб бериши талаб этилади.

Шундай экан, "Металлург" футбол клуби Суперлигада иштирок этмаса, кейинги номзод "Хоразм" профессионал футбол клуби ҳисобланади. Сабаби клуб ўзидан юқори турган клублардан фарқли ўлароқ, ОФК талабларини бажара олган. "Хоразм" ҳозирги ҳолатда майдон ҳолатини инобатга олмаса (вақтинча бошқа майдондан фойдаланса), бемалол Суперлигада ўйнай олади.

"Металлург"нинг тақдири 24 декабрга қадар маълум бўлади. Акс ҳолда "Олимпик", "Хоразм" ёки "Локомотив"дан бири Суперлигада қатнашади

Rating: +8   

Comments

+5   
18 dec 22:57:47
Аброр Ибрагимов
Олга Хоразм! Хоразм халки Супер лигага хакли. Шароит аста секин яхшиланади бу тарафдан муаммо булмайди Хоразмда.
+3   
19 dec 02:13:40
Husanboy Aliyev
Агар Ҳоразм Супперлигада қанашса яҳши бўлади. Ўзим навбаҳор муҳлиси бўлсамда, Ҳоразмни супперлигада иштирок этишини ҳоҳлайман
+3   
18 dec 22:49:05
Кахрамон Карриев
Олга Хоразм даб кичкириб утиришлани согиндик, хоким Журабек Рахимов дан агар хоразм чикса куллаб кувватлашни сураб коломиз, Ислом Бобожоновдан кейин биронта хоким олий лигага чикишини хохламади, Олга Хоразм
+2   
19 dec 08:45:30
Мирзаев Б
Собик иттифок даврида хоразмда футбол ривожи яхши эди хива, хонка ,наримоновчи деган жамоалари мунтазам собик иттифок иккинчи лигасида катнашарди бу жамоаларда мухлислар ташрифиям яхшийди
+2   
19 dec 00:13:27
Санжар
Хоразм хакли Суперлигага. Бир вактлари Динамо Урганч номи билан уйнарди. У вактлари барибир бошкача эди. Кимегар (Чирчик), Зарафшон (Навоий), Атласчи (Маргилон), Темирйулчи (Кукон), Нурафшон (Бухоро), Янгиер (Сирдаре), МХСК (Тошкент), Чилонзор (Тошкент), Орол (Нукус), Косонсой (Косонсой), Афросиеб (Самарканд), Дустлик (Тош. вил) бу номлар энди тарих. Бошкача уйинла буларди. Еш мактаб укувчиси эдик.
+2   
18 dec 23:38:30
abdimobile Abdimobilevich
O'zi Toshkent shahri va viloyatida Oliy Liga jamoalari ko'payib ketgan! Xorazm qo'shilsa zo'r bo'lardi!!! Lekin Xorazm bosh murabbiyini almashtirish kerak, hech bo'lmasa, sadoqati hurmatidan Yezhovni o'zini qo'yish kerak!!!
+2   
18 dec 22:39:41
Ochilov Farobiddin
Ўзбекистонни Шимолий Кореяси бу жамоа
+1   
19 dec 19:17:14
Алишер Абдушохидов
Хоразм чиқсин майдон масаласи суперлига жамоаларини ярмида муаммо битта хоразмда эмас босинглар гази хоразмликлар
+1   
19 dec 06:57:50
fffootbaall
Хоразм олга
+1   
19 dec 04:17:49
Xan
Вали ога деган мурабий бор эди бир пайтлар,хозирам бормилар
+1   
18 dec 23:27:46
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Кахрамон Карриев
Олга Хоразм даб кичкириб утиришлани согиндик, хоким Журабек Рахимов дан агар хоразм чикса куллаб кувватлашни сураб коломиз, Ислом Бобожоновдан кейин биронта хоким олий лигага чикишини хохламади, Олга Хоразм
ЭНГ зўр вақт Маркс Жуманияазов вақтлари
+1   
18 dec 22:55:10
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Ochilov Farobiddin
Ўзбекистонни Шимолий Кореяси бу жамоа
Сабаб
   
05 jan 10:21:06
AGMK UZB vs M.YU
Metallurg, Olimpik, Lokomotiv fk muxlislariga hurmat saqlagan holda shuni aytaman-ki Xorazm fk super ligada o'ynagani yaxshi menimcha. Vallohu Alam.
   
19 dec 15:03:53
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Xan
Вали ога деган мурабий бор эди бир пайтлар,хозирам бормилар
Бор Вали Султанов Хоразм жамоасида ишлайди нима иш қилишн билмайман лекин
   
19 dec 10:56:13
MX 01
XORAZM PFC ????
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика