Latest news

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  20 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  3 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

Холмурод Холмуродов: “Ўйин дербига мос бўлади” News

Холмурод Холмуродов: “Ўйин дербига мос бўлади”

Бугун, Ғузорда бўлиб ўтадиган воҳа дербиси олдидан “Оқ бўрилар” жамоаси сафида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Холмурод Холмуродов ўз фикрларини қуйидагича билдириб ўтди.
Эслатиб ўтиш жоиз, ушбу футболчи кейинги турларда жароҳати боис, майдонга туша олмаяпти. Шундай бўлса-да, у ўз жамоадошларининг ўтказаётган ҳар бир учрашувларига бефарқ бўлмаяпти. Қолаверса, ўз вақтида мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионати финалида иштирок этган Холмурод Холмуродов “Машъал” шарафини ҳам ҳимоя қилган футболчидир:

-   Бугун воҳа дербисида бир-бирига рўбарў келадиган ҳар икки жамоа мен учун бегона эмас. “Шўртан” ҳам, “Машъал” ҳам яхши жамоалар сирасига киради. Таркиб ҳам кўнгилдагидек шаклланган. Ғузорда ҳам, Муборакда ҳам исталган жамоага қарши мазмунли, чиройли ва кескин курашларга бой ўйин намойиш эта оладиган тажрибали, ёш ғайратли футболчилар гуруҳи жамланган.

Очиғини айтганда, футболдаги дербилар ҳар доим ушбу спорт туридаги баҳсларга ўзгача кескинлик, шижоат бахш этиб келган.

Шу боис бугун мухлислар ҳақиқий дербига гувоҳ бўлишади.Бу “тўқнашув”да қайси жамоанинг ғолиб чиқишига тўхталадиган бўлсак, бу спорт ва унда ҳамиша кучлилар тантана қилиши кузатилган. Шахсан мен, бугун “Оқ бўрилар” ютиши керак деб ўйлайман. Бунга яна бир омил шундаки, биз ўз уйимизда тўп сурамиз. Футболда эса “деворлар ҳам суяйди”, деган нақл бор. Бу бежизга айтилмаганку.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика