Latest news

00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  1 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  7 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  2 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0

Хитойнинг Мессини сотиб олиш сири ошкор бўлди News

Хитойнинг Мессини сотиб олиш сири ошкор бўлди

Ёзда номи ошкор қилинмаган Хитой клуби "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олмоқчи эди.

Аргентиналик форвард Европани тарк этиб, Осиё клуби футболчисига айланганида йилига кафолатланган 100 млн. евро оларди.

Бироқ Месси таклифни рад этди ва "Барселона" билан шартномани 2021 йилгача узайтирди. Маълумотларга кўра, номи ошкор қилинмаган клуб "Хэбей Чайна Форчун" экан.

Таклиф рад этилганига қарамасдан Хитой клуби таслим бўлмоқчи эмас ва улар аргентиналик билан шартнома тузиш учун пулдан бошқа йўлларни ҳам ишга солишмоқчи. Бу мақсад йўлида "Хэбей Чайна Форчун" Хавьер Маскерано ва Эсекьель Лавессиларни сотиб олди.

Бу икки футболчи Мессининг яқин дўстлари ҳисобьланишади. Хитойликлар келажакда Маскерано ва Лавессидан "Барселона" футболчисини жамоага олиб келиш учун фойдаланишмоқчи.

Хитой клубидагиларнинг фикрича, Мессини жамоага олиб келиш учун пулдан кўпроқ нарса керак ва улар, форвард Хитойда ўзини уйидек ҳис қилиши учун барча ишни амалга оширишмоқчи.

Мессининг янги шартномасидаги товон пули 700 млн. евро, бироқ хитойликлар бундан қўрқишмаяпти. "Хэбей Чайна Форчун" аргентиналик билан шартнома имзолаб, дунё футбол харитасига ўз номини ёздириб қўймоқчи.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика