Latest news

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Хитой чемпионати, "Челси" ва 50та "отжимания". Элдор Шомуродов билан навбатдаги катта интервью News

Хитой чемпионати, "Челси" ва 50та "отжимания". Элдор Шомуродов билан навбатдаги катта интервью

Элдор Шомуродов Россиянинг Sport24 нашрига катта интервью берди.

- Бизда стол тенниси бор. Ўйнаб турасизми?

- Кўпроқ бильярд. Чернов ва мураббий Осинов ҳам яхши ўйнайди.


- Сиз 9та учрашувда 7та (айни дамда 8та) гол урдингиз. Ўзини лиганинг энг яхши ҳужумчиси сифатида ҳис қилиш қандай?

- Яхши. Жамоада ўзимни қулай ҳис қиламан, бу йигитлар туфайли амалга ошди.


- Улардан бири, Роман Ерёменко, мавсумда 20та гол уришингиз учун сизда ҳамма нарса бор эканлигини айтди.

- Ҳар бир учрашувда гол уришга ҳаракат қиламан. Агар жамоа шу рухда давом этса, ҳаммаси амалга ошади деб ўйлайман.


- "Ахмат" билан ўйинда ўзбекистонлик мухлислар гуруҳи бор эди...

- Ҳа, Россияда бизникилар кўп, ҳар бир шаҳарда ишқибозлар гуруҳи мавжуд. Улардан миннатдорман. Ҳар бир ўйинда ўзимизникиларни кўриш ёқимли.


- Ажойиб зарба учун Норманни қутладингизми?

- Албатта! Чиройли гол, бунинг устига 3 очко келтирди.


- Жиго ЦСКАга 2та гол урганида уни кийиниш хонасида қаҳрамонлардек кутиб олишди, Шюррле эса стол устида рақсга тушганди.

- "Ростов"да бунақаси бўлмаган. Аммо ҳамма табриклайди. Жамоамиз ахил, шимоллик йигитлар кўп фойда келтиришади.


- Ғалабага қарамасдан Карпин ғазабланиб, ҳеч нарса ўхшамаганини айтган эди. Сўнгги 20 дақиқада футболчилар сон бўйича рақибдан кўплигига қарамасдан нега ортга қайтишди?

- Терма жамоа танаффуси таъсир қилган бўлса керак. Қийин бўлишини ҳамма тушуниб турган эди. Аммо хоҳиш эвазига ғалаба қозондик. Кейинги баҳсларда худди аввалги баҳслардагидек яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз.


- Карпин кийиниш хонасида жиддиймиди?

- Йўқ, у индамади. Ўйинни таҳлил қилганимизда ҳаммасини кўрсатиб беради.


- Ўтган йили "Ростов"даги хит гилам эди, бунисида эса сизнинг сузиш учун қалпоғингиз. Уни сақлаб қўйдингизми?

- Сақлаб қўйдим, аммо қалпоқ ўзимда эмас, физиотерапевтда. Айнан у менга қалпоқни кийдирган эди. Ўйин пайтида бу қандай кўриниши ҳақида хатто ўйламагандим. Кейин суратларним кўриб, сувузчилар қалпоғига ўхшашини тушундим. Жамоадагилар "уни доим кийиб туш" дея ҳазиллашишга ҳам улгуришди.


- Голларингизнинг бирини 40 йил олдин авиаҳалокатга учраган "Пахтакор"га бағишладингиз.

- Ўзбекистонда буни худди кеча содир бўлгандек эслашади. Ҳар йили хотира турнири бўлиб ўтади. Бу катта трагедия - жамоада ҳамма яхши кўрадиган кучли футболчилар бўлган.


- "Ростов" ўтган мавсум ҳам яхши старт олганди, бироқ якунда тўққизинчи бўлди. Баҳорда нима етишмади?

- Аутсайдерларга қарши баҳсларда кўп очко йўқотдик. Балки рақибга тўғри баҳо бермагандирмиз. Нимадир етишмади. Жорий мавсум бундай вазиятларга кўпроқ эътибор беряпмиз. Карпин жадвалга қарамасликни, очколарни охирида санашимизни айтди.


- Айтганча, Карпиннинг машҳур "Хўш?" сўзини неча марта эшитгансиз?

- Ҳар куни эшитаман!


- Сергей Паршивлюк "Ростов"да ўйнаган пайтида мураббийларга Карпин олдига бориб, малака оширишни маслаҳат берган эди. Машғулотларда ўзгача бирор нарса борми?

- Карпин тактикага кўп вақт ажратиб, тактика, прессинг, ўз майдонида ўйнаш ҳақида яхши тушунтиради. У майдондаги жойимизни ўзи белгилаб беради.


Терма жамоада Эктор Купер ҳам Карпин каби прессинг уюштиришни хоҳлайди.


- Россиядаги биринчи мавсумингизда "Ростов" яхши натижа кўрсата олмади, сиз эса кам майдонга тушдингиз. Ўзингизни қандай тинчлантирдингиз?

- "Ростов"га ўтганимда шундай бўлишини билгандим. Ҳеч ким мени тезда асосий таркибга қўймайди. Имкониятларни кутдим. Бир кун келиб ҳаммаси яхши бўлиши ҳақида ўйлардим. Ўзимни шундай тинчлантирдим. Карпин менга ишонишини, шунчаки кўпроқ ишлаш кераклигини айтган.


- Осиё Кубоги - бурилиш нуқтасими?

- Терма жамоада ўзимга бўлган ишончим "Ростов"дагидан кўпроқ бўлади. Осиё Кубоги ишончни янада оширди. Биринчи ўйин энг муҳими эди - Уммонни мағлуб этдик. Захирада эдим, кейин майдонга тушиб, гол урдим. Жамоага ёрдам беришни жуда истагандим.


- Японлар билан мўжиза яратдингиз. Кимнинг голи зўрроқ: Сизникими ёки Норманники?

- Норманники албатта.


- Бир марта Ивелин Попов билан пенальтидан баҳс бойлаган экансиз. Кейин у сизни 50 марта ерга таянган ҳолатда ётиб туришга (отжимания) мажбур қилган экан.

- Ҳа, эсимда. Аммо бунақаси жамоада кам рўй беради.


- "Ростов"даги биринчи мавсумингизда "Амкар" билан ақлдан оздирадиган пенальтилар серияси бўлган - 9:10. Йўл қўйган хатоингиздан кейин нима бўлган?

- Йигитлар қўллаб-қувватлаб, ҳаммаси жойида эканлигини айтишган. Тўғрисини айтсам, иккинчи марта зарба беришга тайёр эмасдим. Бунгача етиб келишини кутмагандим. Натижада хато қилдим.


- Сўнгги бор сизни қачон Мессига тенглаштиришди?

- Тўғриси, бу "Ростов"да бошланди. Аммо бу ҳақида эшитганимга анча бўлди.


- "Челси"га мухлислик қиласиз. Лэмпардга ишонасизми?

- Уларда вазият жуда қизиқ, ёшлар кўп. Жамоа ўзгаряпти, аммо керакли даражага қайтиш учун вақт керак.


- Ўзингизни Хитойда тасаввур қилмаяпсизми? Сизга қизиқиш бўлдими...

- Йўқ, бу амалга ошиши қийин. Ҳозир уларнинг чемпионати янада қизиб боряпти, аммо барибир ўтмасам керак.


- Сиз деярли Афғонистон билан чегарадош ҳудуда катта бўлгансиз. Бу ўзи қандай жой?

- Ёзда жуда иссиқ - 44 даража. Бошқа ҳудуддаги академияда таҳсил олганман. Болалигимизда куннинг ўртасида майдонга тушардик, ўша пайтлар ҳеч нарсани ҳис қилмаганмиз. Ростовдаги об-ҳаво Тошкентдагига ўхшайди - бироз намлик кўп.


- Яқинда Ростовда "День города" байрами бўлди. Сайр қилдингизми?

- Йўқ, сочимни калталатгани чиқдим, аммо кўчада одам кўплигини кўрдим ва сайр қилиб бўлмаслигини тушундим.


- Бир пайтлар Ривалдо "Бунёдкор"да ўйнаган. У ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон чемпионатида жуда зўр ўйнаганми? Бундай футболчи ҳар мавсум 50та гол уриши керак...

- 50та эмас. Аммо унинг ўйинини кўриб завқ олганман.


- Битта баҳсда уни майдонга олиб чиққан экансиз. Бразилияликнинг қўли бақувватмиди?

- Оддий қўл! Ха-ха.

Rating: +88   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика