Latest news

12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   11 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  14 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9

Хислат Шобоев : “Селекция ишларини Қашқадарёдан бошладик” News

Хислат Шобоев : “Селекция ишларини Қашқадарёдан бошладик”

Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати қошидаги селекция ишлари билан шуғулланувчи мураббийлар Қашқадарёда бўлиб қайтди.

Маълумки, Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати  директори Хислат Шобоев кўмагида ташкил этилган ушбу селекция ишларининг мақсади  Республикадаги ёш истеъдод эгаларини йўқолиб кетишларига йўл қўймаслик , уларни футбол мактабдаги  турли ёш тоифасидаги  ўқув гуруҳ  машғулотларига жалб этиш ва ёш иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлашдир.

“Ҳар бир вилоят ва шаҳарда селекция ишлари бўйича мактабимиз томонидан бириктирилган селекционер мураббийлар бор.

Улар ҳар ойда мактаб раҳбариятига ҳисобот –маьлумот бериб боришади. Аммо вазиятни воқеа жойидан кузатиш ва иш жараёнини назорат қилиш мақсадида футбол мактабимиз қошидаги  селекция ишлари билан шуғуланадиган мураббийларимизни сафарларга юбораяпмиз.

Бизнинг асосий мақсадимиз- истеъдодли ёшларни сақлаб қолиш ва барча қулайликларга эга футбол мактабимизга жалб этиш, ва  уларни терма жамоалар миқёсидаги ўйинчи қилиб етишишни қуллаб-қувватлаш, шу орқали  терма жамоаларга номзод бўлган футболчилар географиясини кенгайтиришдир”- дейди  Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати директори Хислат Шобоев.

Қашқадарё вилоятида болалар ва ўсмирлар футболидаги вазияти билан яқиндан танишиб  келган селекционер мураббий Алишер Бозоров сафардан фақат ижобий таассуротлар билан қайтганини маълум қилди.

“Сафарда Қашқадарё вилояти  бўйича  селекционер мураббий Алишер Бозоров ва Ғузор туман давлат ихтисослаштирилган футбол-мактаби мураббийси Достон Махматқулов билан  Қамаши туман Болалар –ўсмирлар спорт мактаби қошидаги футбол тўгараги билан яқиндан танишиб чиқдик.



У ерда бўлиб ўтган Республика очиқ турнирини ҳам кузатдик ва  мусобақа давомида тўрт беш нафар ёш иқтидорли  футболчиларни кўз остимизга олиб қўйдик.

Спорт мактабидаги  мураббийлар билан ҳамкорликга эришдик. Бу мактаб вилоятга кўплаб ёш  иқтидорли футболчиларни етиштириб бермоқда. Вилоятдаги ПФК қошидаги  “Насаф”, “Машъал” “Шўртан” “Севинч” жамоалари ва  Қарши олимпия заҳиралари коллежи, Ғузор футбол интернатларида таҳсил олаётган ёш футболчилар бунга мисол бўла олади.

Самарали ва ижобий селекция ишларимизни бошқа вилоятларда ҳам амалга оширмоқчимиз”, –дейди селекционер мураббий Алишер Бозоров.



Фахриддин Чориев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика