Latest news

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

97 кишининг умрига зомин бўлган "Хиллсборо" фожиасига 34 йил тўлди News

97 кишининг умрига зомин бўлган "Хиллсборо" фожиасига 34 йил тўлди

1989 йилнинг 15 апрелида содир бўлган "Хиллсборо" стадионидаги даҳшатли фожиа Британия футболи тарихидаги энг даҳшатли воқеалардан бири бўлган.

"Шеффилд Уэнсдей" стадиони – "Хиллсборо"да Англия Кубоги ярим финал ўйинида "Ливерпуль" ва "Ноттингем Форест" ўзаро тўқнаш келишган. Ўша учрашувда "Ливерпуль" клуби ишқибозларидан 94 нафари ҳалок бўлган, 766 киши турли хилдаги жароҳатларни олган. Кейинчалик жароҳатланганларнинг икки нафари бу ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинган.

Воқеалар ривожи

1989 йил 15 апрель куни соат 15:00 да Англия Кубоги ярим финали доирасида "Ноттингем Форрест" ва "Ливерпуль" баҳси бошланиши керак. Йўл ишлари туфайли мерсисайдлик ишқибозларнинг аксарияти аренага старт хуштагидан 20 дақиқа олдин етиб келишган.

"Ўйин бошланганида "Ливерпуль" мухлисларининг трибунаси деярли бўш эди", – деб эслайди "Ноттингем" ишқибозларидан бири.

Турникетларда носозлик кузатилган, шунинг учун полициячилар марказий дарвозани очиб, мухлисларнинг чипталарини текширмасдан туриб киритиб юборишга қарор қилган. Натижада аренанинг марказий трибунасида қарийб 5 минг мухлис пайдо бўлган. Одамлар тузоққа тушишган. Уларни уч томондан панжара билан ўраб олинган жой кутарди. Даҳшат! Бунинг устига одамлар оқими ҳеч тўхтамасди. Бир неча сония ичида биринчи қатордан жой эгаллаганлар темир панжараларга "ёпишиб қолишган".

Дэвид Дакенфилд бошчилигидаги полиция ходимлари тиқилинчни тартибсизликларнинг бошланиши деб ҳисоблаган ва шунчаки даҳшатли вазият юз берган панжара олдида тизилишган.

Қўшни секторлардаги ишқибозлар "тузоққа тушганлар"га ёрдам беришга ҳаракат қилган – улар секторлар орасидаги тўсиқлардан ўтиб, юқорига кўтарилиб боришган. Мухлислар дарвозани синдиришга муваффақ бўлиб, майдонга югуриб чиқишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса ушбу оқимни тўхтатишга ҳаракат қилган. 

Соат 15:06 да кўпчилик тиббий ёрдамга муҳтож эканлиги маълум бўлганда ўйин тўхтатилган. Кўнгиллилар шифокорларни чақиришган, аммо Дакенфилд соат 15:15 дан кейин майдонга тез ёрдам машиналарини киришини тақиқлаб қўйган. Оқибатда 44 та тиббий бригададан фақат 14 таси жабрланганларни касалхонага олиб кетган.

"Хиллсборо"даги тиқилинчда 97 киши вафот этган. Энг ёш қурбон – 10 ёшли Жон Пол Жилхули (Стивен Жеррард амакисининг ўғли). Энг ёши катта қурбон эса 67 ёшли Жерард Барон бўлди. У "Ливерпуль" ўйинчиси Кевин Бароннинг акаси эди.

Ўрганишлар жараёни ва унинг оқибатлари

Фожиадан бир неча кун ўтгач, "The Sun" газетаси "Ҳақиқат" деб номланган мақолани босиб чиқарди, унда журналистлар ҳалокат сабабчилари сифатида трибунадан жой олган "Ливерпуль"нинг маст мухлислари, дея келтиришди.

Мерсисайд ойлаб, йиллаб мотам тутган ва қаттиқ қайғуга чўмган. Газетани сотиб олишни тўхтатишган ва "The Sun" Ливерпулда 30 йил давомида энг кам сотилган газетага айланган. Фожиадан 28 йил ўтгач, "Ливерпуль" клуби нашр мухбирларига ўз ўйинларига киришни ҳамда клубнинг барча тадбирларида қатнашишни ман қилган.

Фожиа учун жавобгар бўлганларнинг давлат даражасидаги тергови ошкор қилинмаган. Гувоҳлик берган полиция ходимлари бир-бирларини ҳимоя қилишган ва агар улар мухлисларни трибунага қўймаганларида қурбонлар сони бунданда кўп бўлиши мумкинлигини айтишган. Суд жараёни бир неча йил давом этиб, барча буйруқларни берган полициячи Дакенфилднинг соғлиғи ёмонлашгани боис уни жавобгарликдан озод этишган.

Кейинчалик майдон ва трибуналар орасидаги тўсиқлар барча инглиз стадионларидан олиб ташланган ва туриб кўриладиган жойлардан воз кечилган.

Қайғули ҳодисадан 21 йил ўтгач, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари босими туфайли ҳукумат воқеани текшириш учун махсус комиссия тузди.

2016 йил 26 апрель куни Суд ҳайъати томонидан Жанубий Йоркшир полициячилари ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳаракатларни амалга ошириши натижасида кўплаб инсонлар ўлим топгани тўғрисида қарор чиқарилди.


Футбол ўз йўлига. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!


Шерзод Нурматов тайёрлади 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика