Latest news

22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  0 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  16 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  5 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  12

Хайрулла Холиқов: "Бавария" қирол? Беғамовдан навбатдаги ўта кулгули ва баландпарвоз гаплар" News

Хайрулла Холиқов: "Бавария" қирол? Беғамовдан навбатдаги ўта кулгули ва баландпарвоз гаплар"

Кеча таниқли журналисти, АГМК футбол клуби матбуот котиби Шаҳбоз Беғамов жаҳон футболида Германия гегемони "Бавария"ни қирол дея атаганди.

Мазкур пост сайтимизда эълон қилинган ва бу турли мухлислар ўртасидаги муҳокамага сабаб бўлди. Эндиликда бунга жавобан сайтимиз ижодкори, "Локомотив" клуби матбуот котиби Хайрулла Холиқов ўзининг "Футбол ва ҳаёт" телеграм каналида муносабат билдирди.

"Шаҳбоз Беғамовдан навбатдаги ўта кулгули ва баландпарвоз гаплар. 

Биринчидан, "Бавария" ҳали жаҳон тугул, Европа қироли ҳам эмас. "Бавария" Германияда чемпион ва Кубок эгаси бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳали ЕЧЛни ютмади. 

Жаҳон қироли бўлиш учун олдин ЕЧЛни, кейин УЕФА Суперкубогини ва ундан кейин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютиши керак бўлади.

Ана шу мусобақаларни ютсин, гап йўқ ҳақиқатан жаҳон қироли деймиз ва олқишлаймиз", - дейилади постда.

Эслатиб ўтамиз, сайтимизнинг мазкур икки ижодкори аввал ҳам кўплаб мавзуларда ўзаро баҳс-мунозарага боришган.

Қизиғи, Суперлиганинг навбатдаги турида ҳам айнан мазкур иккала матбуот котиблари фаолият юритаётган жамоалар: АГМК - "Локомотив" ўзаро тўқнаш келади. Кўринишидан, Беғамов & Холиқов қарама-қаршилиги Суперлига доирасидаги баҳсда ҳам давом этади.

Хўш, ўринли савол туғилади. Сизнингча, жаҳон футболида ҳозирги кундаги энг барқарор ва кучли жамоа қайси?

Барчанинг ўз фикри бор ва ҳамма фикр билдиришга ҳақли. Сайтимиз ўқувчиларидан мавзуга оид фикр билдиришни ва шахсиятга доир ҳақоратли сўзлар ишлатилмаслигини сўраймиз.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика