Хайрулла Каримов иккита ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди
02 jun 2016 14:55
News
Хайрулла Каримов иккита ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди
Бугун ПФЛ расмий сайти тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиш қарорини эълон қилди. Унга кўра Хайрулла Каримов иккита ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. Каримов “Бухоро” билан ўтган учрашувда майдонга тушмаганди. Демак, Каримов Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўтадиган баҳсда ҳам иштирок эта олмайди. Жамоамиз сардори 12-турда майдонга қайтиш имконига эга бўлади.
Ёшлар биринчилигининг 10-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув чоғида ёшлар жамоаси мураббийи Дурбек Умаралиев захира ўриндиғидан четлатилганди. Ҳакамга эътироз билдиргани сабабли мухлислар сафидан жой олишга мажбур бўлган Умаралиев огоҳлантирилиб, жаримага тортилди. ТИҚ қарорида агарда шунга ўхшаш ҳолат такрорланадиган бўлса янада кескин жазо чоралари кўрилиши кўрсатиб ўтилган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments