Latest news

23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  1 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  8 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  7 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  77 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  5

Хави: "Барчаси "Олд Траффорд"да ҳал бўлади" News

Хави: "Барчаси "Олд Траффорд"да ҳал бўлади"

"Барселона" бош мураббийи Хави "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдирди.

"Жуда тенг ўйин. Биз ажойиб жамоага қарши ўйнадик - меҳнатсевар ва жисмоний томонлама кучли, қандай курашишни биладиган жамоа. 

Аммо биз уларга чора топа олдик. Ғалаба қозона оламиз деган ҳислар ҳам бўлди. 

Барчаси "Олд Траффорд"да ҳал бўлади. Биз у ерга кейинги босқич чиптаси учун борамиз. 

МЮга қарши ўйинда сиз босим остида бўласиз. Рақиб кўплаб яккакурашларда ғалаба қозонади. Тўпни олдинга олиб ўтиш биз учун қийин бўлди, аммо уддалай олдик. Шунингдек биз тўп йўқотилганидан сўнг яхши прессинг қилдик. Бироқ МЮда тўғри қарор қабул қила оладиган ажойиб футболчилар бор. 

Мен пенальти бор эди деб ҳисоблайман [тўп 85-дақиқада Фреднинг қўлига текканида]. Учрашувдан кейин ҳакамнинг олдига бориб, бу пенальти эканлигини айтдим. Аммо бу энди хеч нарсани ўзгартирмайди. Ҳакам қўл танага яқин турганлигини айтди, аммо мен буни пенальти деб ҳисоблайман. 

Биз ғалаба қозонишни истагандик ва учрашув якунида ажойиб имкониятга эга бўлдик. Афсуски бу амалга ошмади", - деди Хави. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика