Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Хавьер Маскерано: "Ўзбекистоннинг Осиё чемпиони сифатида қийин рақиб эканлигини билардик" News

Хавьер Маскерано: "Ўзбекистоннинг Осиё чемпиони сифатида қийин рақиб эканлигини билардик"

U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентина — Ўзбекистон учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Хавьер Маскерано ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистоннинг Осиё чемпиони сифатида қийин рақиб эканлигини билардик. Очилиш учрашуви билан боғлиқ ҳадик бор эди.

Биринчи ўйин ҳар доим бизни асабийлаштирган. Мен бу ҳақда йигитлар билан гаплашдим, улар кучини ижобий нарсаларга сарфлаши керак. Баъзида ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш эта олдик, бироқ янада шаклланишимиз учун кўп меҳнат қилишимиз даркор.

Диққатни бир жойга жамлашдаги муаммолар биринчи голга олиб келди, бироқ футболчилар буни тузата олди. Иккинчи бўлимда эса шогирдларим толиқди ва баъзи услубий ўзгаришларга қўл урдик.

Мухлисларга тўла стадионда ўйнашдан яхшироқ нарса йўқ. Жаҳон чемпионатида ўйнаш жуда катта масъулият талаб этади, лекин мен йигитларга бундан завқ олишлари кераклигини айтаман", деди "Барселона"нинг собиқ футболчиси.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика