Latest news

08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  1 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  8 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  85 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1

Харт: "Манчестер Сити"да иложи борича кўпроқ қолмоқчиман" News

Харт: "Манчестер Сити"да иложи борича кўпроқ қолмоқчиман"

"Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолаш арафасида турган, Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Хартнинг таъкидлашича, у амалдаги мамлакат чемпионлари сафида иложи борича кўроқ қолмоқчи.

27 ёшли дарвозабоннинг "Сити" билан шартномаси 2015 йилнинг 30 июнигача амал қилади. "Шаҳарликлар" Харт билан янги битим имзолашга яқин турибди.

"Қандай қилиб бу ерда бахтсизман дейишим мумкин? Мен бу клубни севаман. "Сити" мени жамоам эканлигини ҳис қилиб турибман ва бу ерда иложи борича кўпроқ қолмоқчиман.

Шартнома шартлари ўзгариши кераклигини биламан. Аммо бу саволларни агент ҳал қилади. Бу клубда бахтлиман ва тез орада жамоа билан янги битим имзолайман деб умид қиламан" - дейди Харт.

Харт 2006 йилда "Шрусберидан" "Манчестер Сити"га 600 минг фунт эвазига кўчиб ўтган. Ҳозирги кунда унинг трансфер баҳоси 14 млн фунт.

Дарвозабон "Манчестер Сити"да икки бор миллий чемпионатни (2011/12, 2013/14) ва бир мартадан Англия Кубоги (2011), Англия Суперкубоги (2012) ва Англия лига Кубогини (2014) қўлга киритган. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика