Latest news

15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  14 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11

Харри Магуайр ҳақида 10та факт News

Харри Магуайр ҳақида 10та факт

“Манчестер Юнайтед”нинг янги вакили бўлмиш дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси Харри Магуайр ҳақида 10та қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. У мактабда аълочи эди.    

Магуайр болалигида нафақат футбол майдонида, балки ўқишда ҳам фаол эди.

 Мактабидаги собиқ директор ўринбосари Сью Кейн: "У болалигидан ақлли бўлган. Ундан талаб қилинган ҳамма нарсани қиларди. У машҳур ва баланд бўйли эди. Ўшандан бери унинг бўйи янада ўсди. Ўйлашимча, у иқтисод ёки математикани ўқишни давом эттирганида, эҳтимол ҳисобчи ёки тадбиркор бўлиши мумкин эди. У жуда зўр ўқиган."

2. У фақат иқтидорли футболчигина эмас.

Марказий ҳимоячи болалигида кўплаб спорт турлари билан шуғулланган. У кросс-кантри, регби ва хоккей билан ҳам машғул бўлган. Бу спорт турлари унга турли жабҳаларда фойда берганлигини футболчининг ўзи тан олади.

3. Унинг футболчилардан иборат оиласи бор.

Харрининг укалари ҳам футболчи саналадилар. Лоуренс Миллий лигада "Честерфилд" шарафини ҳимоя этса, Жо "Гейнсборо Тринити" клубида тўп тепади.

Ушбу фотосуратда Харри ва унинг укаси Лоуренс.

4. Унинг тўлиқ исмини биласизми?

Унинг тўлиқ исми - Жейкоб Харри Магуайр, аммо барча уни шунчаки Харри деб атайди.

5. У Евро-2016га мухлис сифатида борди.

Бу пайтда Магуайр "Халл Сити" билан Премер-лигага эндигина чиққан эди ва у дўстлари билан Англия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Францияга борган эди.

Ўша вақтлар ҳеч ким уни Гарет Саутгейт жамоаси билан биргаликда ЖЧ-2018да иштирок этишини ва ярим финалга чиқиб, Англия терма жамоаси қаҳрамонларидан бирига айланишини билмасди.

6. Мухлислар уни 50 фунт стерлинглик янги банкнотада кўришни хоҳлашди.

У қаҳрамон бўлган Жаҳон чемпионатидан кейин мухлислар Магуайрнинг фотосурати   50 фунт стерлингдан жой олиши учун петиция бошлашди.

Петиция 50 минг имзо йиғди, аммо у танланмади. Унинг ўрнини математик Алан Тюринг эгаллади.

7. Унинг лақаби - "катта бош".

Бу лақабни унга Жейми Варди қўйган.

Лақаб билан боғлиқ жуда кулгили воқеа содир бўлган. 

Магуайр Жаҳон чемпионатида Швецияга гол урган. Шундан сўнг, Магуайр ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этади. Тўсатдан ҳужумчи Жейми Варди Магуайр қатнашаётган  матбуот анжуманига кириб келади ва жамоадошига шундай дейди: "Салом, бу Vardy News’дан Жейми Варди. Сизнинг бошингиз диаметри қанча?"

8. У Англия биринчи лигасида кетма-кет уч марта мавсум жамоасидан ўрин эгаллаган.

"Шеффилд Юнайтед" академиясидаги ёрқин ўйинлари орқали Харри тезда асосий жамоадан жой олди. Кучи жиҳатидан Англия учинчи дивизиони саналувчи чемпионатда, Харри жамоасининг етакчиси эди.  Кетма-кет уч йил давомида у лигада мавсум рамзий терма жамоасига киритилди ва 2012 йилдан 2014 йилгача клубининг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси бўлди.

9. У фақат марказий ҳимоячи бўлмаган.

"Шеффилд" академияси мураббийи Жон Пембертон Магуайрнинг марказий ҳимоячига айланишига ва бу позицияда ривожланишига ёрдам берган киши ҳисобланади. 

16 ёшига қадар у майдон марказида ўйнаган, аммо кейин марказий ҳимоячига айлантирилган.

"У яхши ҳимояланади. Харри мудофаа чизиғи етакчиси бўлиб, ўйинни жуда яхши ўқийди. Лекин, уни ҳар доим бошқалардан ажратиб турадиган жиҳат, бу тўпни қандай бошқаришни билишидадир."

10. Харрининг кумирлари кимлар?

Унинг кумирлари - Рио Фердинанд ва Жон Терри.  

"Менинг болалигимдаги энг яхши марказий ҳимоячилар - Жон Терри ва Рио Фердинанд."

"Мен уларни жуда кўп кузатганман, айниқса, Рио Фердинандни. Чунки, у тўпни ҳимоядан олдинга жуда яхши олиб чиқади. Тўпни ўзида ушлаб тура олади ва идеал ўйнайди. Шубҳасиз, Рио ўз даврининг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири."

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика