Latest news

20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  2 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:40Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  20 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  9 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  15 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Халқаро майдондаги натижалари Ўзбекистонга ўхшаб кетадиган, А Серия ва МЛСда тўп тепадиган футболчиларга бой Венесуэла ҳақида News

Халқаро майдондаги натижалари Ўзбекистонга ўхшаб кетадиган, А Серия ва МЛСда тўп тепадиган футболчиларга бой Венесуэла ҳақида

Бугун, 28 март куни Саудия Арабистонида йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини Венесуэлага қарши ўтказади.

Бугун эсноқ тутишни бошлайдиган маҳал Андижон музқаймоғидан-да мазалироқ уйқунингизга дастрўмолини силтайдиган учрашув бўлиб ўтади. Анча вақтдан бери мухлислар тилида ишлатиладиган қўштирноқ ичидаги ширин сўзлардан қўштирноғини олиб ташлашга муваффақ бўла олган Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонидаги йиғин доирасида Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Тўқ қизил ранглилар айни дамда ФИФА рейтингида 55-ўринда бормоқда. Яъни жамоанинг ишлари ҳозирча беш. 

Бўлажак рақибларимиз бундан бир неча кун илгари Саудия Арабистони терма жамоасига қарши майдонга тушди ҳамда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўтган йили мобайнида ҳам Венесуэла Осиё жамоаларини хафа қилди. Айнан шу Саудия 1:0, Сурия 2:1 ҳамда БАА 4:0 ҳисобида мағлуб этилди. Бундан кўриниб турибдики, жанубий америкаликларда Осиё минтақаси жамоалари учун шпаргалка мавжуд. Ўзбекистон эса бугунги ўйинда яхшигина тер тўкишига тўғри келади. 

Халқаро майдондаги натижалар

Бўлажак рақибимиз ҳам биз сингари жаҳон чемпионати ҳавосидан нафас олмаган. Америка кубогидаги энг яхши натижаси ҳам бизники ўхшаш — 4-ўрин. Тағин улар ҳам ушбу натижани 2011-йилги мусобақада қайд этишган. Ўхшатмасдан учратмас дея шуни айтишса керак.

Мураббий

Аргентиналик Фернандо Батиста жамоага 10 март куни бош мураббий этиб тайинланди ва дебютида муваффақиятга эришди. Ундан аввал эса юртдоши Хосе Пекерменга ёрдамчи вазифасида айнан шу терма жамоада ишлаган. Мураббийлик фаолиятини Арманистон ёшлар терма жамоасидан бошлаган Батиста Аргентина термасининг иккита ёш тоифасида узтозлик қилишга улгурган.

Таркиб

Америка жанговар фильмларидаги қаҳрамонлардан бўлган  бодибилдингчи билан фамилиядош бўлган мураббий кўклам фаслидаги ўртоқлик учрашувлари учун қуйидаги футболчиларни жалб этди.

Дарвозабонлар

1. Жоэл Гратероль (Панетоликос, Греция), 12. Ален Бароха (Каракас), 22. Кристофер Варела (Атлетико Букараманга)

Ҳимоячилар

2. Жан Фуэнтес (Áгуилас Дорадас), 3. Жордан Осорио (Парма, Италия), 4. Жон Ченселлор (Коритиба, Бразилия), 6.Кристиан Макун (Нью-Энгланд Револьюшн, АҚШ), 14. Оскар Гонсалес (Монагас), 18. Мигель Наварро (Чикаго Файр, АҚШ), 20. Рональд Эрнандес (Атланта Юнайтед, АҚШ), 21. Александр Гонсалес (Каракас), 24. Андрес Ферро (Метрополитанос), 25. Тео Кинтеро (Дейнзе, Бельгия), 26. Йохан Кумана (Депортиво Ла Гуайра)

Ярим ҳимоячилар

5. Жуниор Морено (Цинциннати, АҚШ), 8. Томас Ринкон (сардор) (Сампдория, Италия), 9. Эдвард Белло (Мазатлан, Мексика), 11. Сэмюэл Соса (Эмелек), 13. Хосе Мартинес (Филадельфия Юнион), 15. Жон Мурильо (Атлетико Сан Луис, Мексика), 16. Андрес Ромеро (Монагас), 19. Кристиан Кассерес (Нью-Йорк Ред Буллз, АҚШ), 27. Брайан Алькосер (Минерос де Гайана), 28. Теласко Сеговия (Сампдория, Италия)

Ҳужумчилар

7. Фредди Варгас (Метрополитанос), 10. Эрнесто Торрегросса (Пиза, Италия), 17. Жозеф Мартинес (Интер Майами, АҚШ), 23. Соломон Рондон (Ривер Плейт, Аргентина)

Юлдузлар

Саломон Рондон

Футбол оламида Роналду ва Мессидан бошқаларни ҳам яхши танийдиган шинавандалар Саломон Рондоннинг фаолиятидан бехабар бўлмаса керак. Бизга "Малага"даги ўйинлари билан танилган, сўнгра бир неча рус жамоалари, АПЛнинг "Вест Бромич", "Ньюкасл", "Эвертон" ва бошқа бир қатор каби клублар либосини кийишга улгурган ҳужумчи айни дамда терма жамоа тарихидаги энг яхши футболчи бўлиб турибди. Аста-секин футбол дунёсида оқсоқолга айланишга ҳозирлик кўраётган 33 ёшли форвард терма жамоада бир кам қирқта гол уришга эришди. Шу билан бирга, Саудига қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилишдан ташқари дастлабки голга ассистентлик вазифасини бажариб берди. Албатта, унинг юбилей голи Ўзбекистон терма жамоасига дарвозасига урилишини истамаймиз. Футболчи айни пайтда Аргентина чемпионатида тўп тепмоқда.

Томас Ринкон 

Терма жамоа сафида тўп тепиш бўйича иккинчи натижани қайд этиб турган (123 та ўйин) ва айни дамда сардорлик боғичи остида майдонга тушаётган Ринкон Италиянинг "Сампдория" клуби шарафини ҳимоя қилади. 35 ёшли ярим ҳимоячи яқин йиллардаги фаолиятини А Серияда ўтказиб, "Женоа", "Ювентус", "Торино" клублари таркибида ўйнади. Терма жамоа сафидаги ягона голини эса Япония дарвозасига урган. Катта тажрибага эга футболчи ярим ҳимояда рақибларига анча ноқулайлик туғдиради.

Жозеф Мартинес 

Сўнгги йиллардаги фаолиятини кўпчилик майдон рангидаги картасини орзиқиб кутадиган мамлакатда ўтказаётган Мартинесда ҳам тўпурарлик қобилияти юқори. Жумладан, Саудия Арабистонига қарши баҳсда айнан 29 ёшли ҳужумчи ҳисобни очди. Жозеф терма жамоа сафида 14 та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика