Latest news

16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 16:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 2:1 (матнли трансляция)  69 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Хабиб: "Футбол ММАдан анча яхши. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим" News

Хабиб: "Футбол ММАдан анча яхши. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим"

Хабиб Нурмагомедов агар Англияда туғилганида ўзини футболчи бўларди, деб ҳисоблайди.

- Айтишларича, "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Реал", "Арсенал"ни қўллаб-қувватлайсиз... Аслида қайси бирига мухлислик қиласиз?

- "Бу ерда [Лондонда] ҳар хил одамлар – "Арсенал", "Челси", "Тоттенхем", "Манчестер" мухлислари кўп. Шунинг учун мен ўзимнинг Англиядаги севимли жамоам номини айтмайман.

Мен Англия Премьер-лигасини яхши кўришимни айтишим мумкин. Уни жуда яхши кўраман. Менга футбол ёқади ва умуман, футбол ММАдан анча яхши. Буни мен аввал ҳам айтганман ва доим айтаман. Одамлар буни била туриб "нега унда ММА жангчиси бўлгансиз?", деб сўрашади. Ростини айтсам, бу қандайдир бир тасодиф.

Бу менинг Доғистонда туғилиб ўсганим туфайли содир бўлган бўлса керак. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим. Мен футболни севаман. Мен Англияда бирон бир жамоани танламайман, шунчаки бу мамлакатда футболдан завқланаман. Агар бирон бир жамоа номини айтсам, менга нисбатан ҳуштакбозлик қилинади", – деди UFC'нинг енгил вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони хайрия кечасида.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика