Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Wikipedia U-20 Араб Кубогида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этишини маълум қилди News

Wikipedia U-20 Араб Кубогида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этишини маълум қилди

31 май куни сайтимиз орқали Мисрда U-20 Араб Кубоги мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Ушбу мусобақага қуръа Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда ташланди. Араб футбол ассоциациялари бирлашмаси томонидан ташкил этилаётган мазкур турнир бу йил 5-марта ўтказилади ҳамда навбатдаги мусобақага Миср мезбонлик қилади. 

Бу йилги мусобақа 20 июнь куни старт олади ва 6 июлга қадар давом этади. Жами иштирокчилар 8тани ташкил этяпти. Қуръа ташлаш арафасида "D" гуруҳидаги охирги жамоанинг кимлиги номаълум эди. Бироқ U-20 Араб Кубогининг Википедия саҳифасида тўртинчи жамоа Ўзбекистон ёшлар термаси экани ҳақида маълумот пайдо бўлди.  Ушбу мусобақада 2003 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-18 терма жамоаси U-20 сифатида иштирок этади. Айни пайтда бу жамоада бош мураббий Дмитрий Ким ҳисобланади. Унга Илдар Магдеев ва Даврон Каримқулов ёрдам беришмоқда.


Шундай қилиб гуруҳлар қуйидагича кўриниш олган: 

"A" гуруҳи - Миср, Нигер Республикаси, Мавритания, Жазоир. 

"B" гуруҳи - Марокаш, Тожикистон, БАА, Джибути. 

"C" гуруҳи - Сенегал, Ливан, Ироқ, Коморо ороллари. 

"D" гуруҳи - Тунис, Яман, Саудия Арабистони, Ўзбекистон. 


Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг гуруҳ ўйинлари тақвими:

21 июнь. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

24 июнь. Ўзбекистон - Тунис

27 июнь. Ўзбекистон - Яман

U-20 Араб Кубоги илк бор 2011 йил Марокашда ўтказилган бўлиб, Марокаш ёшлар термаси ғалаба қозонган. 2012 йил Иорданияда ташкил этилган мусобақада Тунис чемпионликни нишонлаган. Мазкур мусобақа 2013-2019 йиллар оралиғида ўтказилмади. Ўтган йил Саудия Арабистони мезбонлик қилган турнирда Сенагал U-20 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика