Latest news

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  24 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Войнески иккинчи, Бердиев ягона, Черандан дубль. "Пахтакор" - "Насаф" учрашувига оид 6та факт News

Войнески иккинчи, Бердиев ягона, Черандан дубль. "Пахтакор" - "Насаф" учрашувига оид 6та факт

Бундан бир неча соатлар олдин 2022 йилги Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби аниқланди.

"Пахтакор" ўз тарихида иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритди ёхуд Самарқанддаги сценарий такрорланди 

Бош соврин бу сафар ҳам "Пахтакор"га насиб қилди. "Насаф" билан ўйинда Чераннинг биргина голи "шерлар"нинг ғалабаси учун етарли бўлди. Биз эса мазкур беллашувга оид фактларни келтириб ўтамиз. 

1. Славче Войнески Ўзбекистон Суперкубогида ғолиб чиққан иккинчи хорижлик мураббийга айланди. Бундай вазифани биринчи маротаба ўтган мавсум Питер Хюистра бажарган эди. 

2. "Пахтакор" Суперкубокни қўлга киритиш борасида "Локомотив"га етиб олди. Бу икки жамоанинг музейида 2тадан Суперкубок бор. 



3. "Пахтакор" - "Насаф" ўртасида кечаётган Суперкубокларда 1тадан ошиқ гол урилаётгани йўқ. Яйпанда ҳам мазкур анъана давом этди. 

2016. "Насаф" - "Пахтакор" 1:0

2021. "Пахтакор" - "Насаф" 1:0

2022. "Пахтакор" - "Насаф" 1:0



4. Рўзиқул Бердиев битта жамоа билан 3та Суперкубокда  иштирок этган ягона мураббий бўлди. Бунга қадар Вадим Абрамов ( "Локомотив" бошқарувида 2014, 2015), Миржалол Қосимов ("Бунёдкор" ва АГМК жамоаси билан 2014, 2019) иккитадан ўйинда қатнашган. 

5. Драган Черан кетма-кет иккинчи йил Суперкубокда ғалаба голини урди. Шу билан бирга у 2та гол билан Андрей Акопянц, Леонид Кошелев, Темурхўжа Абдухолиқовга етиб олди. 

6. Сариқ карточкалар бўйича 2014 йил Ўзбекистон Суперкубогидаги рекорд такрорланди. Ўшанда Равшан Эрматов "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида футболчиларга жами 8та сариқ карточка кўрсатган эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика