Latest news

07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  0 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  22 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  87 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  9

Воҳид Холбоев: "Уч футболчимизга Тожикистон жамоаси таклиф билан чиқди" News

Воҳид Холбоев: "Уч футболчимизга Тожикистон жамоаси таклиф билан чиқди"

Ўзбекистон Про-лигаси 18-тури доирасида ўтказилган "Ифтихор" - "Нурафшон" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Билмадим, тўғрисини айтсам, бугун рақиблардан кучли эдик. Ҳисобда мағлуб бўлдик, аммо "Ифтихор"дан яхшироқ ўйин кўрсата олдик деб ўйлайман. Икки голни ҳам рақибларга совға қилдик. Ўтган ўйинда ғолиб бўлганимиз, 2-поғонадаги жамоадан 4 очкога ўтиб кетганимиз йигитларга қандайдир енгиллик берди, шекилли, шогирдларим бироз бўшашгандек кўринди. Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Бироқ мағлубиятда ҳеч кимни айбламайман. Аммо ҳечқиси йўқ. Биз ҳали ҳам олдиндамиз. Олдиндаги ўйинларда ғолибликка эриша оламиз.

Бугун ўйнадик, энди Тошкентга шошиляпмиз. Чунки эртага "Сўғдиёна" билан ўйнаймиз. Ушбу ўйинга бир неча янги футболчиларни чақирганмиз. Ҳозирча ушбу футболчилар билан ишлар тўлиқлигича битмагани боис, номларни маълум қила олмайман. Эртанги ўйин якунланганидан кейин "Нурафшон" футболчилари 1 ҳафта дам олишади. 11 июль куни "Андижон"га қарши баҳс олиб борамиз. Менимча бу аниқ бўлди.

Ҳа, трансферлар ойнаси очилган. Ҳозирча икки футболчини кўз остимга олиб қўйганман. Бироқ жамоадан кетадиганлар йўқ. Барчанинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман. Орипхўжа Абдуҳолиқовга "Машъал", Достонбек Баҳромов, Мурод Ражабов ва Дилшод Файзиевга Тожикистон жамоаси, Фарруҳ Шотурсуновга эса Суперлига клубидан таклиф тушди. Аммо улар жамоани ярим йўлда ташлаб кетгиси келмади ва "Нурафшон"да қолиб, режани охиригача етказишни исташди", - деди Воҳид Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика