Воҳид Холбоев: "Пул йўқ, футболчиларнинг муносабати ўзгармади"
05 sep 2018 21:47
News
Воҳид Холбоев: "Пул йўқ, футболчиларнинг муносабати ўзгармади"
"Ўтган уч ўйинда ғалаба қозона олмаганимиз, шунингдек, кетма кет икки марта мағлуб бўлганимиз туфайли йигитларнинг руҳи анчагина тушиб кетганди. Бироқ машғулотлар давомида йигитларнинг руҳини кўтара олдик. Шогирдларим ҳам ютуқни анчагина соғинишганди. Иштиёқ кучлилик қилди ва ғолиб бўлдик. "Ёзёвон" ҳам анчагина кучли жамоа. Уларнинг ўйинлари бугун ўхшамаган бўлса-да, иккинчи ўринда юришибди. Бу бежизга эмас.
Лиганинг 24 тури ортда қолди. Шу орқали биз кўплаб факторларни билиб олдик. Кўп жамоалар фақатгина ўз майдонларида кучли ўйнайди, яъни уй жамоаси. Чунки лиганинг кўплаб жамоаларида стадионнинг аҳволи жуда ёмон. Бизнинг майдонга келганлар эса эркин ўйнайди. Чунки стадионимиз яхши ва чиройли ўйин кўрсатса бўлади.
Пул йўқ бўлса ҳам, футболчиларнинг ўз вазифасига бўлган қарашлари ўзгармаган. Икки марта машғулотда қатнашишмади. Аммо шундан кейин барчаси яхши бўлиб кетди. "Нурафшон" жамоасининг ички ҳаёти анчагина яхши, футболчилар аҳил. Ўша вақтларда кимдир кимдирларнинг гапига қулоқ солиб, барчасини овоза қилиб юборди. Вазифамиз - биринчи ўринни сақлаб қолиш", - деди Воҳид Холбоев.
Comments