Latest news

18:00"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза  1 17:35Исмоил Акинаде: "Бутун эътибортимизни кейинги икки ўйинга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз"  2 17:04Гвардиола: "Агар яна 1-2 та ғалабага эришсак, умумий босқични кучли саккизликда якунлаймиз"  5 16:35Про лига. "ФарДУ" Нукусда қийин ғалабага эришди  1 16:22"Барселона" мухлислари автобуси ёниб кетди  0 15:46"Ливерпуль" қишда йирик трансферга қўл уради  3 15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   20 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  2 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  3 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  5

Воҳид Холбоев "Нурафшон"даги муаммони айтди News

Воҳид Холбоев "Нурафшон"даги муаммони айтди

Ўзбекистон Про-лигаси 9-тури доирасида "Лабса" - "Нурафшон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин қийин бўлди. Гол бўлган вазиятда ўзимиз хато қилдик. Дарвозабонимиз тўпни ушлай олмай қолди ва ҳимоячиларнинг тартибсиз ҳаракатлари эвазига тўп дарвозамизга кириб кетди. Шундан кейин ҳам жамоамизда кўплаб вазиятлар юзага келди. Ўта қулай имкониятлардан фойдалана олмадик, ҳатто "жинни тўп" ҳам дарвозага киришни истамади. Бироқ шуни кўрдимки, йигитларда ўсиш бор, ўйиндан ўйинга ҳаракатлари кучаймоқда.

- Қизил карточка ва ҳакамлик борасида нималар дея оласиз?
- Агарда ҳакамлар бизни "ўлдириб" ташлаганида айтардим. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Қизил карточка ҳам ҳақли берилди. Бугун ҳакамлар ўйинни яхши бошқаришди. Аммо айта оламанки, кейинги учрашувдан олдин катта йўқотишга учрадик. Фарруҳ Шотурсунов - жамоа етакчиси. Унинг атрофида ўйинни қураётгандик. Энди кейинги баҳсда, "Лабса"га қарши уй учрашувимизда Фарруҳсиз ҳам ўйнай олишимизни кўрсатамиз.

- Ушбу учрашувда жамоангизнинг энг яхши футболчиси деб кимни айта оласиз?
- Бугун ҳимоячимиз Абдурасул Комилов яхши ўйин намойиш этди. Умуман олганда, Шотурсуновни ҳам, Мурод Ражабовни ҳам энг яхшилари деб айта оламан. Бироқ бугун Абдурасул ҳар доимгидан ҳам ишончли ўйин кўрсатди.

- Жамоадаги муаммолар қандай?
- Бизда ўйин сифати ҳам яхши. Йигитлар барқарорликни намойиш этишмоқда. Деярли барча учрашувларда устунликка эга бўляпмиз. Муаммо шундаки, биз вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

- Биринчи давра якунланди. Илк даврадаги энг қийин ўйин деб қайси учрашувни айта оласиз?
- Сафардаги учрашувлар унчалик қийин ўтмаяпти. Юқорида айтганимдек, деярли барча учрашувларда ташаббусни ушлаб тура оляпмиз. "Зомин"га қарши ўтган ўз майдонимиздаги баҳс биринчи даврадаги энг қийини бўлди дея оламан. Ўшанда жуда қийналгандик. 1:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, гол ўтказиб юбордик. Кетма кет вазиятлар яратиб ҳам, рақибни қамал ҳолатига солиб қўйиб ҳам рақиб дарвозасини ишғол этишни уддаламагандик.

- "Нурафшон"да молиявий ҳолат қандай? Бу лойиҳа кейинги мавсумда йўқолиб қолмайдими?
- Худо хоҳласа, бундай бўлмайди. Айни дамда барчаси жойида. Ўтган йили жамоа Асқар Жадигеров, Давлет Ильясов бошқарувида муносиб қатнашди ва лигада биринчи ўринни эгаллашган эди. Бу мавсумда эса айнан улар "Нурафшон"нинг Про-лигада қатнашишида бош-қош бўлишди. Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Аҳмедов Баҳодир Маджитович ҳамда клубнинг молиявий масалаларини ҳал этишда баҳоли қудрат ёрдам бераётган Рустамов Одилжон Бакиевичга ўз миннатдорлигимни билдираман. Улар ва яна бир қанча инсонлар туфайли Тошкент вилоятида яхши жамоа шаклланди. Иккинчи даврада ҳам шундай ўйин намойиш этиб, "Б" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, "А" гуруҳига йўлланма олишни ўйлаяпмиз.

Умуман олганда, барчаси дастур асосида кечмоқда. Шундай инсонлар клубни ташкил қилишди ва жамоанинг ривожланиши учун барчасига тайёр. Умид қиламан, жамоа узоқ йиллар давомида йўқолиб қолмайди.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика