Latest news

16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  6 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  2 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0

Воҳид Холбоев: "Бугун "Зомин" иккита пенальтидан фойдалана олмади" News

Воҳид Холбоев: "Бугун "Зомин" иккита пенальтидан фойдалана олмади"

Ўзбекистон Про-лигаси 15-тури доирасида "Зомин" - "Нурафшон" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдирди.

"Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш қила олдик. Ғалаба билан барчани табриклайман. Йигитларга раҳмат айтаман. Уларга умуман эътирозим йўқ. Бугун барчадан мамнунман. 14 июнь - туғилган куним эди. Шогирдларим туғилган кунимга мос совға беришди. Менга бундан ортиғи керак эмас.

Ўйин қийин ўтди. Майдон бироз ноқулай эди, бироқ шогирдларим тезда бунга кўникиб олишди. Ўйин давомида ташаббус бизнинг томонда бўлди. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик. Голни ҳам чиройли киритдик. Рақиб  жарима майдончаси ичида бир неча кичик тўп оширишларини амалга оширдик. Қанотдан оширилган пасга Муроджон Тўйчибоев зарба берадигандек бўлди, бироқ тўпни ўтказиб юборди ва рақиб ҳимоячисини ҳам "қуролсизлантирди". Орипхўжа Абдуҳолиқов эса чиройли гол муаллифига айланди.

Рақиблар иккита пенальтидан гол ура олишмади. Бирини посбонимиз қайтарган бўлса, иккинчиси устунга тегди. 83-дақиқада гол урган бўлсак, шундан кейин ҳам ҳисоб ўзгариб кетиши мумкин эди.

Абдурасул Комилов Мальдив оролларининг "Мазия" жамоаси сафига кўчиб ўтди. Бу клуб айни дамда чемпионатнинг 3-поғонасини эгаллаб турибди. У кеча биз билан хайрлашди. Шунингдек, Абдуғани Камолов "Шўртан"га, Элбек Равшанов эса "Бухоро"га кўчиб ўтмоқда. Уларнинг ўрнига ҳозирча футболчи топганим йўқ.

Тақвим? Саволингизни тушундим. Жаҳон чемпионатида Про-лига бўлаётгани нормал ҳолат. Муҳими учрашувлар ўз вақтида бўлмоқда", - деди Воҳид Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика