Latest news

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон терма жамоаси бундан яхшироқ ўйнай олиши ва аслида кучлироқ эканлигини биламан" News

Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон терма жамоаси бундан яхшироқ ўйнай олиши ва аслида кучлироқ эканлигини биламан"

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Эрон - Гватемала (9:4) учрашувидан сўнг Эрон терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Шамсаи сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Қизиқарли ва яхши ўйин ўтказдик. Биз биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик, аммо иккинчи бўлимда ўйинимиз анча яхшиланди. Биз кўп вазиятларимизни кўкка совурдик. 4та гол ўтказиб бориш биз учун жуда ёмон натижа. Буни тўғрилашимиз керак. Плей-офф босқичида 4та гол ўтказиб юборишимиз мумкин эмас. Бу жуда хавфли.

- Эрон терма жамоасининг мундиалдаги мақсадлари қандай?

- Ушбу мусобақада "гранд" жамоалар жуда кўп. Бразилия энг кучайган паллада. Аргентина, Испания ва Португалия ажойиб ўйин намойиш этишмоқда. Қозоғистон терма жамоасини ҳам улар(фаворитлар - таҳририят) қаторига қўша оламан. Франция ҳам анча хавфли жамоа ҳисобланади. Ҳар бир ўйинга ўзгача ёндашишимиз керак. Шунингдек, плей-офф босқичида омад ҳам жуда қўл келади, қуръа натижалари омадли бўлиши ҳам жуда муҳим.

- Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Осиё мамлакатлари ҳақида ҳам фикр билдириб ўтсангиз...

- Таиланд ва Афғонистон "даҳшатли" ўйин намойиш этишмоқда. Тожикистон Марокашга қарши жуда тартибли ўйин ўтказди. Ўзбекистон терма жамоаси эса яхшироқ ўйнай олишини ва аслида кучлироқ эканлигини биламан, аммо менинг эшитишимча таркибингизда 2-3та асосий футзалчилар жароҳат олган. Бундай нарсаларни ўзгартириб бўлмайди, афсуски. Осиё катта ўсишга эришмоқда ва Осиё мамлакатлари дунёга хавф туғдириши мумкинлиги исботланмоқда.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика