Latest news

07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  1 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  0 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  19 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  11 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  166 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5

"Водий футболи": "Нефтчи" Навоийда, "Навбаҳор" Тошкентда News

"Водий футболи": "Нефтчи" Навоийда, "Навбаҳор" Тошкентда

Водий клублари 15-тур ўйинларига тайёргарликни давом эттиришмоқда.
"Қўқон-1912": Жалил Кимсанов "Бунёдкор" билан ўйинни ўтказиб юборади

"Қўқон-1912" жамоаси 15-турдан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа ҳимоячиси Жалил Кимсанов дисквалификация туфайли "қалдирғочлар"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Унинг огоҳлантиришлари сони 4тага етди.

Бугун жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги ўйин соат 18:00да бошланади.


"Андижон": Расул Раҳмонов эртанги ўйинни ўтказиб юборади

Эртага "Андижон" жамоаси олий лига 15-тур баҳсида "Пахтакор"ни қабул қилади. Ушбу ўйин олдидан андижонликлар таркибида битта йўқотиш борлигини айтиб ўтиш керак. Жамоамиз сардори Расур Раҳмонов эртага майдонга туша олмайди. Чунки унинг сариқ карточкалари сони 4тага етди. Аммо дисквалификация туфайли 5та ўйинни ўтказиб юборган Иброҳим Отахонов билан Санжар Асқаралиев "Пахтакор"га қарши майдонга тушишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун Олтинкўл туманидаги марказий ўйингоҳда "Андижон" ва "Пахтакор" ўринбосарлари куч синашишади. Учрашув соат 18:00да бошланади.


"Нефтчи": Жамоа Навоийга етиб борди


Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун тонг саҳарда Навоий шаҳрига етиб борди. Жамоа эртага олий лиганинг 15-турида "Қизилқум" меҳмони бўлади.

2та ўйинлик дисквалификацияни ўтаб бўлган бош мураббий Мурод Исмоилов эртанги баҳсда жамоани бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Бугун иккала жамоанинг ёшлари ўртасидаги ўйин соат 18:30да бошланади. Эртанги асосий таркиблар ўртасидаги учрашув эса 19:30га белгиланган.


"Навбаҳор": Таркибда учта йўқотиш бор

Якшанба куни Тошкентга келган "Навбаҳор" "Локомотив"га қарши баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа делегацияси Ўзбекистон меҳмонхонасига жойлашган.

Таркибда Александр Меленчук (жароҳат), Улуғбек Бақоев ва Азим Аҳмедов (иккисида дисквалификация) каби йўқотишлар бор. Қолган барча футболчилар Тошкентга келишган ва учрашувга тайёргарлик кўришмоқда.

Ёшлар лигаси доирасидаги баҳс бугун соат 18:15да бошланса, эртанги учрашув соат 19:30да ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика