Latest news

20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  9 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  20 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  6 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1

“Водий футболи”. Кимсанов, Рўзиев, Усмонов ва Мухторов “Локомотив”га қарши майдонга тушишмайди News

“Водий футболи”. Кимсанов, Рўзиев, Усмонов ва Мухторов “Локомотив”га қарши майдонга тушишмайди

Водий футболи янгиликларини бериб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Тайёргарлик давом этмоқда

“Андижон” жамоасини 23 май куни сафарда “Металлург”га қарши ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда.
Бекободдаги ўйинлар ҳеч бир жамоа учун осон ўтмайди. Буни яхши ҳис қилган жамоамиз тайёргарликка зўр берган. Бугун кунига икки маҳал машғулот бўлиб ўтади. Дисквалификация туфайли иккита йўқотишни инобатга олмаганда таркибда бошқа йўқотишлар йўқ.
Кеча ПФЛ “Металлург” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги беллашувни ким бошқаришини ҳам маълум қилди. Унга кўра, Бекободдаги ўйинни ёш ҳакам Шерзод Қосимов бошқаради. Унга қанотларда А.Усмонов ва Н.Рўзимов ёрдам беришади. Учрашув назоратчи ҳаками этиб Шамил Жумаев тайинланди.


“Қўқон-1912”: “Локомотив”га жиддий йўқотишлар билан

Кеча жамоа Қўқонда йиғилди ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади. Айтиш лозимки, якшанба куни “Локомотив”га қарши кечадиган баҳсга “Қўқон-1912” жиддий йўқотишлар билан боради. Сабаби ҳимоячи Жалил Кимсанов ушбу ўйинни ҳам дисквалификация туфайли ўтказиб юборса, хуқуқий жиҳатдан “темирйўлчилар”га тегишли бўлган Хуршид Мухторов, Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмонов ўзаро келишувга биноан шу куни жамоамизга ёрдам бера олмайди.

Табиийки бу йўқотишлар мураббийлар штабининг олдида бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши аниқ.


"Навбаҳор": Александр Меленьчук машғулотларга қайтди

Олий лига 8-тури доирасида “Насаф”га қарши ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувда наманганликлар дарвозабони Александр Меленьчук жароҳат олган эди. Меленьчук кечаги машғулотларда тўлиқ иштирок этди. Унинг майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.


“Нефтчи”: Достон Турсунов ЖЧга боради

 Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси эртага Янги Зеландия давлатига жўнаб кетади.

Таркиб маълум. Унда “Нефтчи” ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам ўрин олган. Олтиариқлик иқтидорли ҳимоячи бунгача ёшлар терма жамоамизнинг деярли барча йиғинида иштирок этиб келди. Кичик мундиалда ёшларимизга омад тилаб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика