Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

"Водий футболи". Кеча "Андижон" ғолиб бўлди, "Қўқон-1912"да мағлубият News

"Водий футболи". Кеча "Андижон" ғолиб бўлди, "Қўқон-1912"да мағлубият

Кеча водийнинг икки клуби Ўзбекистон кубоги 1/8 финали дастлабки ўйини доирасидаги учрашувларини ўтказишди.
"Андижон": Биринчи ўйинда ғалаба қозондик

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби ўз уйида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди.

"Ишқибозларга намойиш этган ўйинимиз ёқди деб ўйлайман. Бу билан чемпионатда “Бунёдкор”га қарши учрашув олдидан футболчиларимиз янада руҳланишди", - дейди кечаги ғалабадан сўнг Эдгар Гесс.

Энди "бургутлар" олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор"га билан ўйинга тайёргарликни бошлашади. "Қалдирғочлар"га қарши учрашув 19 июнь куни Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионида бўлиб ўтади.   


"Қўқон-1912": Сафарда "Сўғдиёна"га имконият бой берилди

Қўқоннинг "Қўқон-1912" клуби Зоминда "Сўғдиёна" клуби меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Рустам Абдуллаев кечаги учрашувдан сўнг жавоб баҳсида вазиятни ўнглашга уринишларини маълум қилди.

Жамоа навбатдаги баҳсни 19 июнда ўз майдонида "Нефтчи"га қарши ўтказади. Водий дербисини "Қўқон-1912"нинг асосий ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Сардор Эминов ўтказиб юборади. Сабаби у кечаги "Сўғдиёна" билан баҳсда қизил карточка олди.


"Нефтчи": Бугун икки томонлама ўйин бор

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Қиргулидаги базада машғулотларни давом эттирмоқда. Бугун жамоа 18:00 да иккига бўлинган ҳолда назорат учрашувини ўтказади. Эртага эрталабки машғулотлардан сўнг жамоа футболчиларига бир кунлик таътил берилади.

Эртага жамоа бошлиги Тохир Кападзе ва бош мураббий Мурод Исмоилов келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши раиси Ахрол Иноятовнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан Тошкентга боришади. Клуб Ахрол Иноятовнинг таваллуд аёми билан қизғин табриклаб қолади.

Бундан ташқари клуб аъзоси Достон Турсунов бугун 20 ёшга қадам қўйди. "Нефтчи" раҳбарияти ва мухлислари номидан футболчини туғилган куни билан табриклайди. Эртанги Сенегалга қарши баҳсда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига омад тилайди.


"Навбаҳор": Мағлубиятсиз серия давом этадими?

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 13-турини Навоийда "Қизилқум"га қарши ўтказади.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари чемпионат доирасида охирги учта учрашувда мағлуб бўлишмади. 10-турда "лочинлар" ўз уйида "Олмалиқ" билан дуранг ўйнашди (2:2). Сўнгра Қўқондан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Ўтган турда эса Наманганда "Бухоро" таслим этилди - 3:1.

12та турдан сўнг "Навбаҳор" ҳисобида 15 очко мавжуд. Рақиб "Қизилқум" ҳисобида эса 17 очко бор.

"Қизилқум" - "Навбаҳор" ўйини 18 июнь куни бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика