Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  11 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

“Водий футболи”. Бугун ўзбек “классико”си News

“Водий футболи”. Бугун ўзбек “классико”си

Водий футболига оид янгиликларни бериб боришда давом этамиз.

“Қўқон-1912”: Ҳасанбой Эргашев: “Бугун мухлисларимизни фақат ғалаба билан хурсанд қилишимиз керак”
Хабарингиз бор бугун Қўқонда “Қўқон-1912” - “Шўртан” баҳси бўлиб ўтади. Қизиқарли кечиши кутилаётган ўйин олдидан қўқонликларнинг матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Ҳасан Эргашев билан суҳбатда бўлди.
- Ўйинга тайёргарлик юқори даражада. Барчамиз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Умид қиламанки, бугун омад биз томонда бўлади ва керакли натижани қўлга кирита оламиз. Ўз майдонимизда мухлисларимизни фақат ғалаба билан хурсанд қилишимиз шарт деб ўйлайман. Бунинг учун жамоадаги барча йигитлар астойдил харакат қилади ва ишқибозларимизни ўз уйига ижобий кайфиятда қайтиб кетишади деган умиддаман.
- “Шўртан” ҳам яхши жамоа. Таркиби бу йил ҳам яхши шаклланган. Ҳар қандай холатда рақибни хурмат қиламиз ва юқорида айтиб ўтганимдек ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритиш учун курашамиз - дейди Ҳасанбой Эргашев.



“Нефтчи”: Бугун ўзбек “классико”си
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бугун Олий лига 9-тури доирасида Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлади. “Пахтакор” марказий стадионида 19:00 да бошланадиган ўйинга барча ўйинчилар шай. Жамоа кеча Чилонзордаги “Пахтакор” клубига қарашли сунъий майдонда ўйиндан олдинги сўнгги машғулотни ўтказди. Футболчилар енгил машқларни бажаришди ва бугунги беллашувга ҳамма тайёр.
Ўзига хос ўзбек “классико”сида кимнинг қўли баланд келишини бир неча соатлардан сўнг билиб оламиз.


“Андижон”: Дербига марҳамат
Бугун олий лигада 9-турнинг қолган учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур турнинг яна бир эътиборга молик баҳси водий дербиси десак, муболаға бўлмайди.
“Андижон” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги беллашув бошланишига ҳам бир неча соат вақт қолди. Дербига жамоамиз жиддий ҳозирлик кўрди. Айни пайтда футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Жамоамиз устози Эдгар Гесс ўйин олдидан қисқача фикрини билдириб ўтди.
-   “Навбаҳор”га қарши баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бу ўйиннинг аҳамияти катта эканлигини футболчилар ҳис этиб туришибди. Чунки дерби ҳар қандай вазиятда ҳам кескин ўтади. Бугун шогирдларим бор имкониятларини ишга солиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилишади”.


Эслатиб кеча, “Андижон” ва “Навбаҳор” ёшлар жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Бугунги дербини Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматов бошқариб боради.


“Навбаҳор”: Ашурматов бугун захира ўриндиғида бўлмайди
Хабарингиз бўлса керак, ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси “Навбаҳор” устози Бахтиёр Ашурматовни “Насаф” билан ўйиндан сўнг икки учрашувга дисквалификация қилди ва моддий жаримага тортди. 


Демак, бугунги водий дербисида “Навбаҳор” устози жамоасининг “Андижон”га қарши ўтказадиган баҳсини захира ўриндиғида кузата олмайди. Албатта бош мураббийнинг захира ўриндиғида бўлмаслиги ўз таъсирини ўтказади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика