Latest news

15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  0 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  16 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1

"Водий футболи". Бугун "Андижон" ўйнайди News

"Водий футболи". Бугун "Андижон" ўйнайди

Водийнинг "Андижон" клуби бугун олий лигадаги ўз ўйинини ўтказади.
"Қўқон-1912": Футболчиларга дам берилди

Кеча олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди. Унда дастлаб ҳисобни очганига қарамай қўқонликлар мағлуб бўлишди - 1:2. Ушбу ўйиндан сўнг бугун футболчиларга дам берилди. Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа эртадан Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши учрашувга тайёргарликни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда "Қўқон-1912" сафарда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.


“Андижон”: Бугун “Бунёдкор”га қарши ўйин

Бугун олий лига 13-тур баҳсларига якун ясалади. “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Бунёдкор” билан куч синашади.

Бу ўйинга жамоамизнинг тайёгарлиги кутилган даражада бўлди. Қолаверса, сўнгги иккита учрашувдаги ғалабадан кейин футболчиларнинг кайфияти юқори. Бугун жамоамиз керакли уч очкони қўлга кирита олса, мусобақа жадвалида ортида келаётган тақибчиларидан янада узоқлашиб олади. Кеча “Андижон” ва “Бунёдкор” ўринбосарлари ўртасидаги баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Бунёдкор” учрашуви бугун “Соғлом авлод” стадионида соат 18:30да бошланади.


"Нефтчи": Водий дербисида иродали ғалабага эришдик

Кеча "Нефтчи" водий дербиси доирасида "Қўқон-1912" меҳмони бўлиб иродали ғалабага эришди. Нодир Қўзибоевнинг голига Шукур Пўлатов ва Акмал Холматов томонидан жавоб берилди - 1:2.

"Ўйин анча оғир кечди. Жуда ҳам кўплаб хавфли вазиятлар содир этилди. Тенг курашларда кечган баҳсда омад биз томонда бўлди. Акмал Холматовнинг голи ҳар куни ҳам урилавермайди. Ҳозирча 3-ўриндамиз, биринчи даврани шу ўринда тугатиш учун ғалаба керак эди. Қўқон жамоаси биз учун бегона эмас. Олий лигада ўз мавқеини тиклаб камида ўнликка киради деб умид қиламан", - дейди Тохир Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсда фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов ўз жойида ўтиргани йўқ. Бунга сабаб ПФЛ мураббий борасида ҳали якуний қарорни чиқармагани бўлди. Шу боис ҳам Мурод Музаффарович ўйиндан кейинги матбуот анжуманига ҳам киргани йўқ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика