Latest news

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  13 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  3 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  123 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  471 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Владо Радманович: "Эрондан ҳужумкор ўйин кутяпман ва бу бизга имкониятлар яратиб беради" News

Владо Радманович: "Эрондан ҳужумкор ўйин кутяпман ва бу бизга имкониятлар яратиб беради"

"CAFA Nation’s Cup" халқаро турнирининг финалида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади.

Бугун ўйинолди матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоамиз мураббийи Владо Радманович ва ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев иштирок этишди. 

  

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Икки терма жамоа ҳам финал баҳсига лойиқ эди. Эрон терма жамоасини ўз гуруҳида камроқ учрашув ўтказди ва шу сабабдан улар тикланиш учун кўпроқ вақтга эга бўлишди. Эрон кучли терма жамоа, лекин биз рақибдан чўчимаймиз. Эрон терма жамоасининг ҳужум чизиғи жуда кучли, бизнинг ҳужумчилар ҳам улардан қолишмайди. Эртанги учрашувда авваламбор ақлли ўйин намойиш этишимиз керак. Эртага қизиқ учрашув бўлишига ишончим комил. Майдонда жанг бўлиши аниқ.


- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
Аббос Файзуллаев: Эрон Осиёнинг энг кучли терма жамоалиридан бири. Бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. Эртага халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



- Эртанги учрашувда Эрон терма жамоасидан қандай ўйин кутмоқдасиз?
Эрон терма жамоасининг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Рақиб ҳақида барча маълумотга эгамиз, лекин рақиб ҳам биз хақимизда кўп маълумотга эга. Эртага Эрон терма жамоасидан ҳужумкор ўйин кутяпман, уларнинг ҳужумкор ўйини бизга имкониятлар яратиб беради.

- Эрон терма жамоаси билан кўп тўқнаш келганмиз. Кўпгина учрашувларда дарвозага зарба беришимиз жуда қийин, Эронга қарши аввалги учрашувларда рақиб дарвозаси томон бита аниқ зарба бера олмаган вақтларимиз бўлган. Эртага ушбу ҳолатни тўғирлаймизми?
- Футболда барчасини кичик деталлар ҳал қилади. Эрон каби терма жамоаларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин. Эртанги учрашувда рақиб хатоларидан унумли фойдаланишимиз керак.

- Эронга қарши учрашувларда бор йўғи бир маротаба ғалаба қозонганмиз. Эртанги учрашувда футболчилар учун қанчалик принципиал?
Аббос Файзуллаев: Эронга қарши учрашувлар ҳар доим қийин кечади. Ўзбекистон ва Эрон Осиёнинг кучли жамоалари. Эртанги учрашув жуда қизиқ бўлади.



- Ўтган матбуот анжуманида, бизнинг имкониятларимизни 60/40 деб баҳолаган эдингиз. Фикрингиз ўзгармадими?
- Фикрим ўзгармади. Мен эртанги ўйин натижасини тахмин қила олмайман, майдонда кўрамиз нима бўлишини. Агар олдиндан нима бўлишини билганимда, мен дунёдаги энг бой инсон бўлар эдим.

- Терма жамоамизнинг имкониятларини фоизларда қандай баҳолайсиз?
Аббос Файзуллаев:  Бир нарсани аниқ айта оламан. Эртага майдонда жанг бўлади.

- Катанецнинг аҳволи қандай. У эртанги учрашувга етиб келадими?
- Катанецнинг аҳволи яхшиланиб бормоқда, лекин эртанги учрашувни интернет орқали томоша қилади.



- Эртанги учрашувга аниқ режангиз борми? Масалан стандарт вазиятларга эътибор қаратиш ёки аниқ бир тактик схема?
- Биз ақилли футбол намойиш этишимиз керак, сабаби рақиб жуда кучли. Эрон терма жамоасига қарши қандай ўйнашни биламиз. Мен Ироқ терма жамоасида ишлаётган вақтим Эрон билан дуч келганмиз. Биз Эрон терма жамоасининг тактикасини кўриб чиқдик. Биз эртага қандай услубда ўйнашимиз бугун кечаси аниқ бўлади, балки 3 ҳимоячи, балки 5та ҳимоячи билан ўйнармиз.

- Ўзбекистон терма жамоасида икки йилдан бери ишлаб келмоқдасиз. Жисмоний ҳолатимиз яхшиландими шу вақт ичида?
- Терма жамоанинг ўйини уч сифат бўйича баҳоланади: тактика,техника ва жисмоний ҳолат. Агар ҳар бир жиҳат яхши шакилланган бўлса, терма жамоа яхши ўйнай олади. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш кўпроқ клубларга боғлиқ, сабаби футболчилар ўз клубларда кўп вақт ўтказади. Терма жамоада футболчилар бор йўғи икки уч ҳафта бўлишади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика