Latest news

12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  0 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  6 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  1 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  3 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  16 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  9 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4

Владислав Николаевич Хан 60 ёшда! News

Владислав Николаевич Хан 60 ёшда!

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, “Севинч” жамоасининг бош мураббийи , жамоа ютуқларига улкан меҳнати синган, жонкуяр устоз - Владислав Николаевич Хан бугун 60 ёшга тўлди.


Қисқача маълумотнома
Исми шарифи
: Хан Владислав Николаевич
Туғилган санаси: 24 ноябрь 1956 йил
Туғилган жойи: Қозоғистон Республикаси, Талдиқурғон шаҳри
Яшаш жойи: Қарши шаҳри
Маълумоти: Олий
Меҳнат фаолияти: 2003 йилдан буён “Севинч” жамоасида бош мураббий.

Владислав Николаевичнинг ёшлигидан футболга бўлган меҳри ва  қизиқиши  асли касби бошқача бўлсада уни футбол билан чамбарчас боғлаб қўйди. У собиқ иттифоқ даврида қуйи лигадаги жамоаларда ва шунингдек  “Янгиер” ва “Қаршистрой” жамоаларида ҳам тўп тепди.  У ёши улғайганда ҳам ўз ҳаётини футболсиз тасаввур қила олмади. Кейинги фаолиятини  йўриқчи ва мураббийлик билан давом эттирди. У турли спорт мажмуаларида йўриқчи, “Машъал” ва “Насаф” жамоаларида катта мураббий кейинроқ эса Қарши шаҳрида “Севинч” профессионал футбол клуби ташкил этилгач бош мураббий бўлди.  2003 йилдан “Севинч” клубида фаолиятини бошлаган Хан В.Н. ҳозирги пайтгача жамоага устозлик қилиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз аёллар футболида фаолият юритаётган ҳеч бир мураббий Владислав Николаевичдек катта ютуқларга эриша олмаган. Унинг бошчилигидаги  “Севинч” жамоаси халқаро мусобақаларда ҳам Ўзбекистон аёллар футболи юқори даражада ривожланаётганини исботлаб берган.

“Севинч” жамоаси  у мураббийлик даврида ўн икки марта Ўзбекистон чемпиони, тўққиз марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, мини футбол бўйича ўн икки марта мамлакат чемпиони, ўн марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби. Пляж (соҳил) футболи бўйича  етти марта Ўзбекистон чемпиони ва шунча марта Ўзбекистон кубоги соҳиби.

2005 йилда Хан В.Н. бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларида футбол бўйича чемпионликни қўлга киритишган, 2007 йилда эса бронза соврини соҳиби бўлган.

2009 йилда “Севинч” жамоаси  мини футбол бўйича Европа Кубогини қўлга киритган. Бундан ташқари кўплаб халқаро мусобақаларда совринларга эгалик қилган.

Албатта бу ютуқларни қўлга киритилишида Владислав Николаевичнинг ҳам улкан меҳнатлари бор. Унинг шогирдлари бугунги кунда мамлакатимиз  жамоаларида футболчилик ва мураббийлик қилишмоқда. Уларнинг сони жуда кўпчиликни ташкил этади. Владислав Николаевични бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам тажрибали мураббий сифатида эътироф этишади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, “Севинч” жамоамизнинг бош мураббийи Владислав Николаевич Хан бугун 60 ёшни қарши олди.

“Севинч” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари, қолаверса миллионлаб  футбол ишқибозлари  номидан Владислав Николаевичнинг бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!

У кишига аввало мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат, мураббийлик фаолиятида янада улкан зафарлар тилаймиз. Умид қиламизки, Владислав Николаевич ҳали кўп йиллар жамоамизда фаолият юритади ва жамоамизни катта  ютуқлар сари етаклаверади!  Доимо соғ ва омон бўлинг қадрли Владислав Николаевич!

С днём рождения Никонич!

“Севинч” ПФК жамоаси


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика