Latest news

13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  1 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  0 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   2 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  13 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3

Владимир Сафаров 80 ёшда! News

Владимир Сафаров 80 ёшда!

Бугун ўзбек футболи журналистикаси ва тарихида катта из қолдириб бўлган Владимир Сафаров 80 ёшни қарши олмоқда.

Владимир Ашотович Сафаров - Ўзбекистон футболи тарихчиси ва "Пахтакор"га оид барча муҳим воқеаларини қайд этиб борувчи инсон.

У жазмен, журналист, ёзувчи ва ўзбек футболи тарихчиси сифатида машҳур инсон саналади. У ташкил этган "Арцах" жаз гуруҳи Ўзбекистондаги арман маданий маркази номидан халқаро фестивалларда қатнашади. Турли мамлакатлардаги ОАВда уч мингдан ортиқ мақолалари чоп этилган, Ўзбекистон футболи тарихи ва статистикасига оид ўттизга яқин китоблар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, бир қатор машҳур футболчилар ва футбол клублари ҳақида китоблар ёзган.

Владимир Ашотович ўзи тўплаган статистик маълумотларни "Россия футболининг юз йиллиги" ва "Футбол сайёраси" китоблари яратилиш учун тақдим этган. Эстонияда чоп этилган "Мустақил давлатлар футболи", Украина-Россияда омма эътиборига ҳавола қилинган "Статистика тўплами" китоблари учун Ўзбекистон футболи статистикаларини йиғиб берган. 2000 йил ЎФФ томонидан йилнинг энг яхши журналисти сифатида тан олинган. "Ўзбек футболи энциклопедияси" ҳам айнан Сафаров томонидан яратилганини таъкидлаб ўтамиз.

Владимир Ашотовичнинг китоблари орасида энг машҳурлари қуйидагилардир:

«Пахтакор. Унутиб бўлмас учрашувлар...» (1990), «Пахтакор. 40 йилга чўзилган ўйин» (1995), «Ака-ука Ан футболи» (2002), «Хотира қанотлари. "Пахтакор-79" авиаҳалокати ҳужжатли хроникаси» (2004), «Ўзбек футболи афсонаси: Биродар Абдураимов» (2009), «Ҳамид Раҳматуллаев – ўзбек Пелеси» (2011), «Баҳодир Иброҳимов: Футболга бахшида умр» (2013), «Игорь Шквирин. Ҳужумчи одиссеяси» (2014), «Раҳим Мўминов. Футболга бахшида умр» (2015).

Унга мустаҳкам соғлиқ ва ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Туғилган кун муборак, Владимир Ашотович!


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика