Виталий Левченко: "Замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ"
		
		20 oct 2024 22:08
        News	
	 
				 
				Виталий Левченко: "Замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ"
"Ўйин икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Таблодаги якуний натижа эса барчасини кўрсатиб турибди. Бугунги натижа икки жамоа учун адолатли бўлди", - дейди Виталий Левченко.
- Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Навбаҳор" устунлик қилди. Бунинг сабаби нимада?
- Мен сизга яна такрорлайвериб чарчадим. Ҳеч қандай хавфли вазиятлар яратмай тўпга эгалик қилишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Рақиб дарвозага зарбалар бермаяптими, буни устунлик деб аташ нотўғри. Барчангиз футболни тушунасизлар, замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ. Томошабоп ўйин намойиш этиб, аммо 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишдан ҳеч қандай фойда йўқ. "Динамо" - "Навбаҳор" учрашувини кўрдингизми? "Навбаҳор" нечта тезкор ҳужумлар уюштирди, кўрдингизми? Якуний ҳисоб қандай бўлди? 1:0 "Навбаҳор" фойдасига. Италия чемпионатини кузатиб борасизми? Италияда бутун ўйин давомида битта гол урилади ва қайсидир жамоа ғалаба қозонади. Мен футболни шундай тушунаман. Кўп вазиятларга эга бўлиб, улардан фойдаланмасликдан наф йўқ. Дербида хато қиймати жуда баланд.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments