Виталий Левченко: "Тартибли футбол эвазига ғалабага эришдик"
10 aug 22:22
News
Виталий Левченко: "Тартибли футбол эвазига ғалабага эришдик"
Ўйин ҳақида
- Албатта бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Бир киши кам бўлиб қолган бўлсак ҳам футболчилар жуда тартибли ўйин кўрсатишди. Ғалаба қозондик, жамоа аъзолари ва мухлисларни табриклайман.
- Қизил карточка кўрсатилган вазиятга муносабатингиз?
- Танаффус вақтида эпизод видеолавҳасини кўрдим. Қизил карточка учун баҳслашса бўлади. Ҳакамлар шундай қарорга келишган экан, эътирозим йўқ. Лекин вазиятда қизил карточка кўрсатиш учун етарлича сабаб йўқ эди.
- Жамоа "Насаф" билан ўйинда ҳам бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганди. Бугун ҳам шундай бўлди. "Нефтчи" камчилик бўлиб ўйнаш услубига мослашиб ҳам қолдими?
- Тўғри, айрим ўйинларда камчилик бўлиб қолаяпмиз. Лекин бугун қизил карточкадан кейин йигитлар тартибли футбол намойиш этган ҳолда ўйинни қутқариб кетишди.
- Жасур Жалолиддинов хориж клубига трансфер қилинаётгани ҳақидаги хабарларга муносабатингиз?
- Бу ҳақида аниқ маълумотим йўқ. Шунақа таклиф бор бўлса, раҳбариятнинг қарори бу жараённи ҳал қилади.
Comments