Latest news

18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  0 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  2 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  6 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  3 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  12 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4

Виталий Левченко: "Қарши ҳужумда ўтказиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди" News

Виталий Левченко: "Қарши ҳужумда ўтказиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўйин биз учун кутилмаган  бошланди. Қарши ҳужумларда голлар ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимнинг ўзида "Пахтакор" жамоаси иккита қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб кетди. Биласизми, биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг Норчаевнинг вазиятида ҳисобни тенглаштирганимизда умуман бошқача ўйин бўларди. Яхши вазият эди, бироқ якуний зарбага аниқлик етишмади.


Иккинчи бўлимда "Пахтакор"нинг услуби кескин ўзгариб кетди. Режамизда вазиятга қараб иккинчи рақамли услуб ҳам бор эди. Жамоа деярли олдинга чиқмай қўйди. Шундай бўлса ҳам ҳужумларда омадимизни қидирдик, бироқ ўхшамади.


- "Нефтчи"даги муаммолар аниқ нималардан иборат?


- Таркибдаги йўқотишлар, жароҳатлар ва чарчоқ. Асосий таркибни тўлиқ ўйната олмаяпмиз. Ротациялар қилишга уринаяпмиз, бироқ айрим жойларда маҳорат етишмаяпти. Ҳар бир вазиятни таҳлил қилиб борамиз, керакли чораларни қўллашга интиламиз.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика