Latest news

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  2 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  55 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  255

Виталий Левченко: "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски" News

Виталий Левченко: "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски"

Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги ОКМК — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун яхши ўйин бўлди. Интенсив ва динамик футбол гувоҳи бўлдик. Бир жамоа ҳужум қилган бўлса, иккинчи жамоа яхши ҳимояланди. Ижобий натижа қайд этганимиздан хурсандман. Ғалабасиз серияга барҳам бера олдик. Бугунги уч очко футболчиларга янада кўпроқ иштиёқ тақдим этади. Мусобақа жадвалидаги ўринлар учун кураш янада қизийди", - дея таъкидлаб айтиб ўтди Виталий Григорьевич.


- Бугун учрашувда асосий таркибда ўзгаришлар бўлди. Ушбу ўзгаришлардан кўнглингиз тўлдими?


- Тўлиқ кўнглим тўлди дея олмайман, сабаби ҳар доим вазиятни яхшилашга имконият бўлади. Имкон қадар максимал тарзда хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Чизиқлар ўртасидаги тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак. Жамоа ўйини худди Швейцария соатлари каби аниқ бўлиши керак. Биз шунга интиламиз. Ҳозир эса хатолар бор, лекин бугунги натижадан хурсандман.


- Бугунги ғалаба жамоамиз тарихидаги 500-ғалаба бўлди. Ушбу тарихий ғалабани кимгадир бағишлайсизми?


- Биринчи навбатда бу ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски. Мавсум аввалида, улар биздан яхшироқ натижалар кутишганди. Жамоа аъзолари эса ушбу ғалабани оила аъзоларига бағишлашса керак.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика