Latest news

23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  3

Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик" News

Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (4:0) учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақибимиз бугун ҳимояланди ва биз позицион ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик. Танаффусга чиқишдан аввал гол ура олдик. Иккинчи бўлимда эса устунлигимизни давом эттирдик. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Виталий Левченко бугунги баҳс ҳақида.


- Ўзгаришларни қандай факторларга асосланган ҳолда амалга оширдингиз? Ички ҳиссиётми ёки майдондаги ўйиндан келиб чиқиб?

- Кўпроқ таҳлил билан боғлиқ. Бизда кичик жароҳатланган футболчилар бор. Айрим футболчилар танаффусда захирага олинишини сўради. Кимдирни эса ўйиндан келиб чиқиб алмаштирдик. Захирадан майдонга тушган футболчилардан кўнглим тўлди. Биз темпни ушлаб қола олдик ва голлар урдик.

- Йован Жокич ва Владимир Йововичлар кўринмай қолди...

- Улар касал. Менга етиб келган маълумотларга кўра уларнинг қони қуюқлашиб кетибди. Шу ерда даволанишди ва кейин тикланиш учун ўз юртларига жўнаб кетишди. Футболчилар жамоага қайтганидан кейин ҳам, Суперлигада ўйнашга тайёр спорт ҳолатида бўлишмайди. Уларни биринчи давра якунига қадар майдонга қайтишмайди.

- Ҳужумчиларга вазиятларни якунлашда нима етишмаяпти? Совуққонликми ёки бошқа фактор...

- Одатда бундай саволларга маҳорат етишмаяпти дея жавоб беришади. Омад ҳам керак. Омад келмаса ҳам қийин. Совуққонлик, вазият ижроси ва бироз омад керак, холос. Шунда ҳужумчиларни имкониятлардан фойдалана олишади.

- Учинчи гол бурчак зарбасидан сўнг узоқ масофадан йўлланган зарба орқали киритилди. Футболчиларга сиз узоқдан зарба бериш ҳақида кўрсатма берган эдингизми?

- Биз машғулотларда стандартларни ишлаб борамиз. Рақиб ҳам бурчак зарбаларидан яхши фойдаланишини кўриб чиққан эдик. Йигитларга яхши ижро учун раҳмат.

- "Шўртан" дастлабки дақиқаларданоқ бир киши кам бўлиб қолди, лекин футболчиларингиз биринчи тайм давомида хотиржамликка берилиб ўйнади ва ҳисоб очилмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- Аввалроқ айтиб ўтганимдек имкониятларимиз фойдаланишимиз керак эди. Биз кўплаб позицион ҳужумлар ташкил этдик, аммо футболда энг муҳими реализация. Биз ушбу йўналишда иш олиб борамиз ва вазиятни ўнглашга интиламиз.

Rating: +1   

Comments

+1   
25 may 00:22:36
Абдугаффор . N
Дабба уйин. Мазмун йук. Бори шумикин Нефтчини деган савол тугиляпти.
   
25 may 12:02:36
leva8989
LEBEDOV murabbiy bo'lishi kerak NEFTCHIGA
   
25 may 07:16:49
__SAFARI__ REAL MADRID
Zor oynab yutqazgandan kora dabba oynab yutgan afzal muhimi 1 orinda natija gazini bos Levchenkojon
   
25 may 02:08:04
Лайлохон Илхомова
Reply to comment by Фарход
Узур шу чала мухбирлар , узлари берган саволни,, кейин узлари укишадими, мана бир журналист керакли савол берганку ( нега икки легионер Жокич ва Йовович тугрисида). Провокацион ёки тупойский савол беришади
Хайронман бу журналистлардан нимага шунака
   
25 may 02:01:37
Лайлохон Илхомова
Интилиш йук савол бер реализация точност где? Хато куп туп билан оширилишда хато Нимада? Гап узи матбуотами?
   
25 may 01:54:35
Лайлохон Илхомова
Савол берган журналист узи жавобини ëзганми бир хил савол ва шу жавоб
   
25 may 00:51:11
From Earth
Reply to comment by Абдугаффор . N
Дабба уйин. Мазмун йук. Бори шумикин Нефтчини деган савол тугиляпти.
Левченкони ўйин услуби шунақа зерикарли.
   
24 may 23:48:23
Фарход
Узур шу чала мухбирлар , узлари берган саволни,, кейин узлари укишадими, мана бир журналист керакли савол берганку ( нега икки легионер Жокич ва Йовович тугрисида). Провокацион ёки тупойский савол беришади
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика