Latest news

19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  3 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  5 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  10 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  6 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10

Виталий Левченко: “Ғалаба қозониш учун кучли хоҳиш керак” News

Виталий Левченко: “Ғалаба қозониш учун кучли хоҳиш керак”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Нефтчи” - “Қизилқум” (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Учрашувни яхши бошладик. Дастлабки қисмда юзага келган вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Икки жамоа ҳам кучли иштиёқ билан ҳаракат қилди. Ғалабани қўлдан чиқариш аламли. Лекин бу футбол, ушбу спорт турида ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Хатолар кечирилмайди, қимматга тушади.

- Дарвозабонлар алмашинуви нима билан боғлиқ?

- Акбар Тўраев вазиятларни ҳис қилишда озроқ хатоликларга йўл қўйди. Шу боисдан ҳам захирадан Ботирали Эргашевни майдонга туширдик. 

- Терма жамоа футболчиси Азизбек Амонов захирада қолиб кетаяпти. Бунга қандай изох берасиз?

- Жисмоний жиҳатга кўп нарса боғлиқ. Бизда ҳужумчилар ўртасидаги рақобат кучли. Азизбек Амонов захирадан қўшилиб вазиятлар яратди, ўйинимизни кучайтирди. 

- Совринли ўринлар учун имконият бор деб ҳисоблайсизми?

- Албатта, чемпионат якунига қадар имконият бўлади. Ҳар бир ўйинда жиддий курашсак, натижаларга эришамиз. Майдонга 3 очкони кўзлаган ҳолда чиқишимиз керак. Ҳимояда кузатилаётган хатоларимиз бор, бу футболда натижаларнинг ижобий бўлмаслигига сабаб бўлади. Ғалаба қозониш учун кучли хоҳиш керак.

- Бугунги рақиб ҳақида фикрингиз?

- Яхши шаклланган жамоа. Натижа учун охиригача курашади. Масалан, ушбу мавсумдаги биз билан ўйинларда мағлубиятга учрамагани ҳам кўрсатиб турибди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика