Latest news

18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  0 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  0 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  0 17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  3 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  4 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  5 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  12 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  22 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3

Виталий Левченко: "Бугунги баҳс биз учун сабоқ бўлди" News

Виталий Левченко: "Бугунги баҳс биз учун сабоқ бўлди"

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

— Яхши ўйин гувоҳига айландик. Кўрганингиздек, учрашув сўнгида дарвозамизни ишғол қилишди. Биринчи голни олмалиқликлар ҳужумчиси ортга қараган ҳолда урди. Иккинчи голни эса тезкор қарши ҳужум натижасида ўтказиб юбордик. Бу вазиятда рақиб ҳужумчиси илгарилиб кетди ва тўп киритилишига сабаб бўлди. Тўғрисини айтганда, ўйинни қутқариб қолиш учун яхши имкониятлар бор эди, аммо бу амалга ошмади. Бугунги баҳс биз учун сабоқ бўлди.

— Голдан сўнг жамоа қарши ҳужум ва прессингга таяниб қолгандек таассурот қолдирди...

— Қайси голдан сўнг? Биринчи? Бу принципиал жиҳатдан психология билан боғлиқ. Қачонки йигитлар ўзларида ишонч ҳосил қилса, бундай хатоларга йўл қўймайди. Гол ўтказиб юборилган вазиятда, табиики, қаердадир парчаланиш содир бўлди. Шу боис, ўйин таҳлилини қилиб, бундай хатоларга қандай йўл қўйилганини кўрамиз. Эҳтимол, бу хатолар ўз устимизда ишлаш натижаси ўз-ўзидан бартараф этилар".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика