Latest news

07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  1 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45

Виталий Левченко: "Бир очко қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз" News

Виталий Левченко: "Бир очко қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз"

Coca Cola Суперлига 4-тури доирасида ОКМК билан ўйналган дурангдан кейин "Нефтчи" жамоаси бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.


- Яхши ўйин бўлди. Иккита яхши даражадаги жамоалар тўқнаш келди. Бизга гол урилган вақтда бироз эътибор ва концентрация етишмади. Дастлабки гол урилган вазиятда рақиблар бу тариқа стандартдан фойдаланишини кутмагандик. Яна бироз диққатни йўқотиб, иккинчи голни ҳам қабул қилиб олдик. Бу вазиятдан чиқиб кетиш жуда қийин бўлди. Турнир жадвалида етакчи бўлиб тургандик. Бундай пайтда рақиблар икки карра юқори кайфиятда, ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиш учун ўйнайди. Йигитлардан мамнунман, улар характер кўрсата олишди. Ўз навбатида бизни қўллаб-қувватлаб ҳужумга ундагани учун мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Менимча 2:2 ҳисобидаги дуранг адолатли натижа бўлди.

- Бугун "Нефтчи"га "Пахтакор" ёки "Металлург" билан ўйиндаги шижоат етишмади.

- Сир эмас ҳозир рамазон ойи. Йигитларнинг организмида янгиланиш жараёни бўлмоқда. Балки шу сабабдан ҳам улардан кўп нарсани талаб қилиб бўлмаяпти. Шу сабабли уларда ўша ўйинлардагичалик катта куч ва иштиёқ йўқ деб ўйлайман. 

- Ҳисоб тенглашганидан кейин Акбар Тўраев вақтни чўзишга ҳаракат қилди.

- Йўқ. Биз ўз майдонимизда ўйнадик, мухлисларимизга ғалабани тортиқ қилмоқчи бўлдик. Сизга шундай кўринган бўлиши мумкин. Бутсалар бир-бирига тўқнашгандан кейин у жамоадошининг ўзига келиб олиши учун бироз тўпни ушлаб тургандир. Вақт чўзди деган фикрга қўшилмайман. Чунки биз ғалаба қозонишни истадик. 

- "Нефтчи" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими.

- Ўйиндан келиб чиқсак, биз бир очко олдик. Ўйин қийин ўтди. Бир очкодан хурсандмиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика