Latest news

08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  0 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  6 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  9 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16

Виталий Денисов. Бронза медали, ЖЧ-2014 ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида News

Виталий Денисов. Бронза медали, ЖЧ-2014 ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида

Пайшанба куни Москвадаги "Черкизова" стадионида "Локомотив" клубига 2013/2014 йилги мавсум учун бронза медаллари топширилди.
"Темирйўлчилар" ҳимоячиси, ҳамюртимиз Виталий Денисов россиялик ҳамкасбларимизнинг саволларига жавоб берди.
 
— Виталий, бир йил олдин сиз илк бор мухлислар билан мана шундай тадбирда қатнашгандингиз. Ҳозир қандай ўзгаришлар бор?
— Менимча бугун одамлар кўпроқ келишган. Бундан ташқари мени улар кўпроқ танишмоқда (кулади).

— Дастхат қўявериб қўлингиз оғриб кетмадими?
— Йўғе, ўрганиб кетдим (кулади).

— Сиз дастхат қўйган энг оригинал буюм?
— Одатда пуллар, мобиль телефонлари ёки телефон ғилофларига дастхат қўяман. Энг кутилмагани эса бугун кузатилди. Бундай катталикдаги плакатни ҳеч қачон совға қилишмаганди.



— Биз шахсан сизга совғами?
— Ҳа, ижтимоий тармоқ орқали қизлар менга совға беришмоқчи эканликларини маълум қилишди. Ман шу сюрприз бўлди!  

— Мухлислар сизга қандай тилаклар билдиришди?
— Асосан соғлик тилашди, қанотдан кўпроқ ҳужумга ўтишимни, жамоага ғалабалар ёр бўлишини, кўпроқ гол уришни ва чиройли ўйин кўрсатишни тилашди.

— Бронза медали, — ҳозирча фаолиятингиздаги энг улкан ютуқми?
— ЦСКА ёшлари сафида ўйнаб олган олтин медалимдан сўнг, бугунги медаль менимча энг муҳими ҳисобланади.  

— Очиқ машғулот вақтида умумий гуруҳдан алоҳида шуғулландингиз. Жароҳатми?
— Оёғимда кичик муаммо бор, умуман олганда барчаси жойида.

— "Локо"дан Буссуфа ва Диарранинг кетишини қандай изоҳлайсиз?

— Бу ҳақда ҳеч нима дея олмайман.



— У ҳолда ўтган мундиал ҳақида. Кимга мухлислик қилдингиз?
— Инглизларга. Яна нимагадир доим португалларга мухлислик қилавераман. Гап Криштиану Роналдуда эмас.

— Балки улар ҳам "Локо" каби қизил рангда ўйнаганлари учундир?
— Балки. Аммо мухлислик қилган жамоаларим плей-оффга чиқа олишмади. Шу боис уёғига чиройли футболга мухлислик қилдим.

— Немислар ҳақли равишда чемпион бўлишдими?
— Менимча, ҳа. Финалга Голландиянинг чиқа олмаганидан афсусландим. Менимча улар Аргентинадан кўра ёрқин ўйин кўрсатишганди.



— Бразилияда Россия термасига нима етишмади?
— Кечирасиз, Россия терма жамоаси ҳақида ҳам ҳеч нима дея олмайман (кулади).

— Унда ўзингиз тўп тепаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
— Биз Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳар қачонгидан ҳам яқин келгандик, аммо иккита гол ёки бир очко етмай қолишига ўзимиз айбдормиз. Ўйлашимча, ҳозир терма жамоамиз тўғри йўлдан кетмоқда…

— … 2018 йил Россияга келасизларми?
— Буни жуда истаяпман! Терма жамоада ўша вақтга қадар ўйнашга ва у билан бирга мундиалга чиқиш учун бор кучимни беришга тайёрман.


"Спорт День за Днём" нашридан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика