"Виссел Кобе" яна бир таниқли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин
25 jul 2019 11:08
News
"Виссел Кобе" яна бир таниқли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин
Япониянинг "Виссел Кобе" клуби белгиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Томас Вермален сўнгги йилларни "Барселона"да ўтказди ва шу ёзда унинг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси якунига етди.
Белгиялик ҳимоячи ҳозирги вақтда "Виссел Кобе" билан алоқада. Клуб J League нинг қуйи қисмида бормоқда.
Жамоада олдин "Барселона"да ўйнаган футболчилар Андрес Иньеста, Давид Вилья ва Серхи Самперлар тўп суришмоқда. Бундан ташқари, германиялик Лукас Подольски ҳам шу клубда.
Ҳимоячи Каталония клубига 2014 йилда ўтган ва 53та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассистга эришган.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments