Винченцо Монтелла: «Милан» кўп нарсага қодир»
27 aug 2016 10:52
News
Винченцо Монтелла: «Милан» кўп нарсага қодир»
Винченцо Монтелланинг «Милан» бошқарувида иш бошлаганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Мавсумлар оралиғида ўтказилган турли даражадаги норасмий ўйинлар табиийки, турлича таассурот қолдирди.
Яъни чиройли футбол эвазига ғалабалар ҳам, сустроқ ҳаракат натижасида мағлубиятлар ҳам қайд этилди. Асосийси, ёш мутахассис умид уйғотувчи аломатлар кўзга ташланаётганидан хурсанд. Ҳа, у «Милан»ни яна грандлар қаторига кўтариш йўлида ҳали анча изланиши, кўп тер тўкиши керак. Нима бўлишидан қатъий назар, Винченцо «россонерлар» билан зафар қучишига шубҳа қилмаяпти. Зеро, шахсий фикрича, ихтиёрида йиғилган аксарият йигитлар жиддий вазифаларни бажаришга қодирлар. Унинг ўзи эса футболчиларни ғалаба сари етаклаш йўлларини яхши билади. Истиқболли мураббий буни аввал «Катания», кейин эса «Фиорентина»даги иши орқали тўла исботлади. Демак, энди навбат «Милан»ни оёққа тур-ғазишга. Айтиш ўринли, Монтелла бу жамоа бошқарувини 5 июль куни қўлга олганди.
- Винченцо, «Милан»дек жиддий жамоани қайта шакллантириш учун 1-2 ой камлик қилиши муқаррар. Италия «А» серияси старт босқичида қийналиб қолмасмикинсизлар?
- Вақтнинг қисқалиги балки фойдамизга хизмат қилар. Ҳозирга қадар ички муҳит ва футболчилар билан яхшилаб танишиб чиқдим. Тўғри, шахсан ўзим янги мавсумни Европа Лигаси саралаш босқичидаги ўйинлар билан бошлашни хоҳлагандим. Зеро, «Милан» еврокубокларсиз яшай олмайди. Лекин ўйлайманки, ортда қолган вақт ичида катта кўламда иш бажардик ва тайёргарликни юқори кайфиятда давом эттиряпмиз. Хуллас, мен мутлақо хотиржамман, йигитлар ҳам. Бемалол айта оламанки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Умуман, келажакка катта ишонч билан қараяпман. Чунки жамоа талабларимга мувофиқ ишлаяпти ва ривожланиш суръати ҳам чакки эмас.
- Хўш, сиздан нима талаб этил-япти?
- Зиммамга юклатилган асосий вазифа кўп йилга мўлжалланган лойиҳа тузишдир. Муҳими, айни пайт барча ишларга ижобий қарамоқдаман. Қайтараман, ҳозир жамоамизда қайта шаклланиш жараёни давом этяпти. Мени сифатли футбол кўрсатишга қодир иззатталаб жамоа тузиш учун танлашгани ўз-ўзидан аён. Тан олиш керак, ҳар доим ҳам томошабоп футбол намойиш этиш жуда мушкул, бироқ менда бу масала бўйича аниқ тушунча бор. Ҳарқалай, жамоага қандай таъсир ўтказишни биламан.
- Четдан қараганда, сиздан ҳаддан зиёд кўп нарса кутишаётгандек. Ваҳоланки, «Милан» охирги 3та мавсумни ўта суст ўтказди, қолаверса, бу ерда энди иш бошладингиз...
- Йўқ, айни пайт катта ваъда беришим ножоиз, шунингдек, жамоадан ҳам мисли кўрилмаган ишларни қо-йиллатишини талаб қилмайман. Авваллари машғулотлар жараёнида ўта қаттиққўллик қилардим ва юкламаларни ҳаттоки, айрим футболчилар кўтара олишмасди. Эндиликда умумий ёндашувни салгина ўзгартирдим. Яъни кимнидир мажбурлаш йўқ, аммо маълум даражада талаблар бор, барибир. Ўйлайманки, атрофимдагилар буни яхши тушуниб, машғулотларда астойдил тер тўкишди.
- Жамоанинг ҳозирги ҳолати юзасидан гапирсак, унинг ички имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Ҳар бир футболчи айни савиясини янада ошириш ва жамоага кўпроқ манфаат келтиришга қодир. Муҳими, йигитлар бунга иштиёқ сезишса, бас. Тушуниш керакки, буёғига қандайдир баҳоналар кетмайди. Футболда нимадир ўхшамаса, дарҳол ўзига хос сабабларни баҳона ўрнида келтириш одат бўлиб қолган. Мен футболчилардан асло бундай қилмасликни алоҳида сўрайман. Албатта, бу шартга аввало, ўзим риоя этишим шарт. Бинобарин, спортчи ўз камчиликлари ёхуд турли муаммоларга ёпишиб олмасдан, ижобий хусусиятларини янада юксалтиришга эътибор қаратиши лозим. Мисол учун, «Милан» раҳбарияти охирги йилларда мураббийларни тез-тез алмаштирди. Шундай ҳолат юзага келдими, демак, ҳамма масъулиятни ўз зиммасига олиб, умумий ёндашув ўзгаришига ҳисса қўшиши керак. Хусусан, футболчилар ҳам. Ҳар ҳолда, мураббийнинг алмашганидан нолиш ҳеч қандай маъно касб этмайди. Умуман, ҳар доим айбни кимгадир, дейлик, мураббий ёки ҳакамга тўнкаш мумкин эмас. Футболчилар бу масалада мудом аслида кўпроғига қодир эканликларини ҳис қилишлари лозим.
- «Милан» янги сармоядорлар ихтиёрига ўтди. Аммо умумий ҳолат анчагача мавҳум бўлиб турди. Бу жамоага қандай таъсир қилди?
- Тушунарлики, турли хабарлар хоҳлаймизми-йўқ, тўлақонли ишлашга маълум даражада халақит беради. Аммо хурсанд қилган томони, жамоамиз футболчилари атрофдаги воқеалар ва гап-сўзларга катта эътибор қаратишмади. Бу энди профессионаллик белгисидир.
- «Милан» трансферлар бозорида ҳам фаоллик кўрсатмади. Натижага бош жавобгар киши сифатида айтингчи, жамоа таркибини кучайтиришга ҳожат йўқмиди?
- Ўз режаларимни клуб раҳбариятига тақдим этганман. Шунингдек, Адриано Галлиани билан деярли ҳар куни мулоқотда бўлиб турибман. Демоқчиманки, барчасини ўзаро келишиб ҳал қилишга уриняпмиз. Ўртамизда қандайдир тушунмовчилик йўқ. Табиийки, таркибни имкон қадар кучайтириш бўйича алоҳида бош қотирдик, худди бошқа клублар сингари. Умуман, ҳар бир жамоа мудом кучайишга эҳтиёж сезади. Ҳаттоки, кетма-кет 5 марта скудетто ютган «Ювентус» ҳам.
- Миланеллога келган пайтингиз жамоага айнан нима етишмаётганди? Ҳозирда бу бўшлиқ тўлдирилдими?
- Ташаббус кўрсатиш ва ўз кучига ишонч ҳисси пастлиги яққол сезилганди. Ўйлайманки, ушбу муаммоларни маълум даражада бартараф этишга муваффақ бўлдик. Мен учун энг муҳими - бу футболчининг ишга виждонан ёндашуви. Мураббий ҳар дам жамоага қўшимча қувват бағишлаш ҳақида бош қотиришга мажбур. Мен табиатан эҳтирослиман, акс ҳолда, кунига 18 соатдан ишламасдим.
А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

Link :
Source : “ИнтерФУТБОЛ” газетаси
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments