Latest news

00:16Испания - Швейцария. Кимлар асосий таркибда?  0 23:55Хорватия - Португалия. Роналду йўқ  0 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  1 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  0 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  6 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  47 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  5 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4

Вилоят ҳокими келган ва ўйиндан кейин тартибсизлик рўй берган Водий дербисидан ФОТОМАҚОЛА News

Вилоят ҳокими келган ва ўйиндан кейин тартибсизлик рўй берган Водий дербисидан ФОТОМАҚОЛА

Кеча Суперлига 1-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашуви (1:1) бўлиб ўтди.

Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида ўтказилган Водий дербисидан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувидан тўлиқ галереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Водийдан ҳар иккала жамоанинг ҳам кўплаб мухлислари Тошкентга етиб келишгани тахсинга лойиқ. "Навбаҳор"нинг ишқибозлари кўпроқ эканлиги эса кеча стадионда ҳам билиниб турди.


Қўқондан келган мухлислар эса мана бундай ўзгача "дўппилар" билан алоҳида ажралиб туришди.


"Қўқон-1912" мухлислари жамоанинг бошланғич таркибини мана шундай ўзгача услубда кўз-кўз қилишди.


Кечаги учрашувни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович ва унинг ёрдамчиси Равшан Ҳайдаров бевосита стадиондан кузатиб боришди.


 

"Қўқон-1912"нинг асли африкалик янги легионери Оливье Арунаа Боннес.


"Қўқон-1912"нинг бошланғич таркиби.


"Навбаҳор"нинг бошланғич таркиби.


Игорь Шквирин ҳам кеча ТТЙМИ стадионида эди.


Наманганликлар сардори Жаҳонгир Меҳмоновдан ажойиб кадр.


Ўтган мавсумни "Қўқон-1912" таркибида ўтказган дарвозабон Ўткир Юсупов янги мавсумни собиқ жамоасига қарши баҳс билан бошлади.


Учрашув кескин курашларга бой тарзда ўтди.


Тўп билан учрашувда ҳисобни очган Остон Ўрунов.


Остон гол ургандан кейинги қувонч.


Наманганлик мухлисларнинг қувончи.


Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда Шаҳзод Шайманов бўш қолган дарвозага 2-3 метрлар масофадан гол ура олмади.


Сал ўтиб эса Шахбоз Эркинов мувозанатни тиклади. Ўша вазиятда Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан берган зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди, тўп ҳавога кўтарилиб яна майдонга қайтиб тушди, қайтган тўпга эса ҳимоячи ва кипердан олдин Шаҳбоз Эркинов бош билан зарба берди ва гол.


Водий дербисини Тошкентда томоша қилиш учун Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровнинг шахсан ўзи стадионга ташриф буюрди.


Учрашув қандай кескин курашлар остида ўтганига яна бир исбот.


Ўткир Юсупов ўтказиб юборилган голда хато қилди, аммо баҳс охирларида Жамшид Ҳасановнинг бирга-бир вазиятдан берган зарбасини қайтариб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.


ЎФА томонидан 6 ойга футболдан четлатилган "Навбаҳор" собиқ вице-президенти Шамшод Сариков ҳам ўйинни бевосита стадионда кузатиб борди.


Учрашув якунланганидан сўнг "Қўқон-1912" футболчилари йўлакча орқали кийиниш хонасига кириб кетмоқчи бўлганда наманганлик мухлислар уларга қарата турли буюмларни улоқтира бошлашди. Ҳаммаси нимадан бошланди? Холмуҳаммедовнинг мана шу ҳаракати учунми? Бир қарашда бу ҳаракатда провакация йўқ. Аммо, жамоаси очко йўқотган паллада мухлислар жунбушга келиши учун кичик туртки ҳам етарли.


Ерда ётган елим идиш ва буюмларни кўриб турибсиз, бу ҳолатга қўқонликлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳам чидаб тура олмади ва мухлисларнинг олдига бориб тортишиб кетди. Ҳар қандай мураббий шогирдларининг бундай қарши олинишини ва айни шу сабаб жароҳат олиб қолишларини хоҳламайди.


Иккинчи бўлим ўтиб бораётганда Мурод Холмуҳаммедов наманганлик мухлислар ўтирган секторга қарата қўли билан хунук ҳаракатни амалга оширди. Аммо, вазиятни бошқа томони ҳам борки, мухлислар ҳам футболчини шундай қилишга мажбур қилишган бўлишлари ҳам мумкин-ку. Ҳолат мендан бироз узоқда рўй бергани учун ҳаракатни кўрдим ва мухлислар ундан олдин нима дейишганини эшитиш имконсиз эди. Футболчи ҳам, мухлислар ҳам ўйиндан кейин ўзларини намунали тарзда тутишмади.


"Навбаҳор"нинг мухлислари айни пайтда юртимизда энг яхши, уларнинг ўз жамоасини қўллаб-қувватлашига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Лекин, баъзида уларнинг рақиб жамоа ўйинчиларига қарата турли буюмларни улоқтириш одатлари қолмаяпти, шу нарса йўқолса аъло даражадаги мухлисликка эришолган бўлишади.


Ўйиндан кейинги матбуот анжуманидаги ҳолат. Бу Суперлиганинг 1-турига томонлар тайёр эмаслигини англатмоқдами? Бу жуда хунук ҳолат бўлди. Ўйин жараёнидаги ёки атрофидаги камчиликлар ҳақида кимга гапирсангиз "- энди биринчи тур, улгурмадик" демоқда. Бу қанақанги профессионаллик. Биринчи турми ёки охиргисими, ҳамма нарса ҳамиша тайёр бўлиши шарт. Қандай шароитда бўлишидан қатъи-назар.


Афсуски, кеча кечқурун нохуш хабар етиб келди. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" ўйинидан қайтаётган наманганлик мухлислар ўтирган нексия автомобили автохалокатга учраган. Бунинг оқибатида суратда алоҳида кўрсатилган икки мухлис вафот этган. Яна уч нафар ишқибоз эса оғир аҳволда. Вафот этган мухлисларни Аллоҳ раҳматига олсин!



"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувидан тўлиқ галереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика