Latest news

17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 17:15Про лига. "Олимпик" - "Локомотив" (онлайн натижа)  0 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  0 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  3 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  0 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  41 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1 14:15"Қўқон-1912" 8 йилдан сўнг Ғузордан 3 очко билан қайтди  0 13:49"Қўқон-1912"нинг 9 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти  1 13:24Луис Энрике: "Тоттенхэм" бир ойдан буён тайёрланмоқда, биз эса бир ҳафта шуғулландик холос"  1

Виктор Жалилов ва Бахтиёр Ашурматов жаримага тортилди News

Виктор Жалилов ва Бахтиёр Ашурматов жаримага тортилди

ПФЛ тартиб интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий лига

«Гулистан» ҳимоячиси Тохиржон Шамситдинов, 14-турда «Насаф»га қарши ўйинда рақибни ўйин тўхтаган вазиятда тепгани учун, 3та ўйинга дисквалифиция қилинди ва жаримага тортилди.

«Гулистон» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, 17-турда «Пахтакор»га қарши ўйинда захира ҳаками шаънига номаъқул сўзлар айтгани учун, жаримага тортилди. Бундай ҳолат такрорланадиган бўлса, қаттиқроқ жазо тайинланади.

«Пахтакор» жамоаси бошлиғи Виктор Жалилов, 17-турда «Гулистон»га қарши ўйинда қанот ҳаками шаънига номаъқул сўзлар айтгани учун, жаримага тортилди. Бундай ҳолат такрорланадиган бўлса, қаттиқроқ жазо тайинланади.

Ёшлар лигаси

«Қизилқум» ярим ҳимоячиси Азизбек Усмонов, 15-турда «Насаф»га қарши ўйинда қанот ҳаками шаънига номаъқул сўзлар айтгани учун, 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Сўғдиёна» ҳимоячиси Ботиржон Каримжонов, 15-турда «Гулистон»га қарши ўйинда қанот ҳаками шаънига номаъқул сўзлар айтгани учун, 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

Биринчи лига
«Машъал» ярим ҳимоячиси Холмурод Холмуродов, иккинчи босқичнинг 2-турида «Оқтепа»га қарши ўйинда четлатилганди, у 4та ўйинга дисквалифиция қилинди.

«Косонсой» ҳужумчиси Илҳом Теляков, иккинчи босқичнинг 3-турида «Регистон»га қарши ўйинда жамоадошига қарши номаъқул сўзлар ишлатгани учун, 2та ўйинга дисквалифиция қилинди.

«Орол» ҳимоячиси Азамат Қурбонов, иккинчи босқичнинг 4-турида «Оқтепа»га қарши ўйинда рақиб оёғига атайин кучли зарба бергани учун, 4та ўйинга дисквалифиция қилинди.

«Регистан» ҳужумчиси Жонимбек Қораев, иккинчи босқичнинг 4-турида «Чуст-Пахтакор»га қарши ўйинда ўзини тута олмагани учун, 2та ўйинга дисквалифиция қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика