Latest news

10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  3 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  4 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  11 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  3 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2

Виктор Жалилов: "Ҳали қиладиган ишларимиз кўп" News

Виктор Жалилов: "Ҳали қиладиган ишларимиз кўп"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов "Машъал" билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун ғалаба қозондик. Лекин ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Биз энди иш бошладик. Аввало футболчиларнинг имкониятларини синаб кўрамиз. Ким қандай кучга эга эканлигини билишимиз лозим. Қайси чизиқ мени кўпроқ ҳавотирга солаётгани ҳақида гапириш қийин. Агарда Бангладешдаги иштирокни таҳлил қиладиган бўлсак, унда кўпроқ ҳужум чизиғимизда муаммолар борлиги билинади. Ўша мусобақада ҳужум чизиғимизда камчиликлар кузатилганди. Бу борада ҳали ишлар олиб борамиз. Замонавий футболда гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратиш зарур. Ҳозирги йиғинда жуда кўплаб янги футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. Бу йиғин орқали уларнинг имкониятларини яхши таҳлил қилиб чиқсак бўлади. Лекин ҳали олдинда яна ўйинлар бор. Шу боис ҳозирдан бир нима дейиш қийин. 20 июлда яна йиғин ўтказилади ва ўшанда олимпия терма жамоасининг асосий футболчилари чақирилади. ҳозирги йиғинда қатнашаётган футболчилар ўзларини кўрсатиб, асосий жамоага лойиқ эканликларини исботлашлари лозим. Бу борада уларда имконият бор", - дейди Виктор Романович.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика