Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Виктор Кумиков: "Яқин кунларда ҳал қиламиз" News

Виктор Кумиков: "Яқин кунларда ҳал қиламиз"

“Андижон” ҳамда “Хоразм” (0:1) жамоалари ўртасида бўлиб ўтган беллашувдан кейин меҳмонлар устози Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

-  Оғир ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалабани хоҳлади. Бугун янги стадионни очилиши бўлгани учун мезбонларга байрамдек эди. Шунинг учун ютишни хоҳлашди. Биз барчасини узил-кесил ҳал қилишимиз учун яна икки ўйинни ютишимиз керак эди. Мана, биттасини ютдик. Энди уйдаги ўйинда ғалаба қозонсак, вазифани ҳал қилган бўламиз. Шу ўринда футболчиларга раҳмат. Асосий таркибимиздагилар тўлиқ ўйнашмади. Бугун ўйин амалиёти етарли бўлмаганларга имконият бердик. 3 тадан сариқ карточкаси бор футболчиларни асрадик. Бугун майдонга тушганлар вазифани тўлиқ бажаришди. Асосийси, ғалаба қозондик.

-  Жамоангиз биринчи даврада Урганчда йирик ҳисобда ютқазганди. Ўшанда нима бўлганди?

-  Биринчи даврада Урганчда ютқазганимизни сабаби, ярим "сутка" автобусда қийинчиликда келгандик. Бундан ташқари, 3 нафар легионерларимизга рухсат берилмаганди. Таркибни аниқлаб бўлганимиздан сўнг уларга ўйнашга рухсат беришди. Бу ерда обьектив ва субьектив сабаблари  бор эди. Шунинг учун мағлуб бўлгандик. Мана шундай сабаблар ҳам бугунги баҳсда ғалаба қозонишимиз учун қўшимча "стимул" бўлди.

-  “Андижон” вазифани бажаришга яқин турибди. Ўз ишингизни қандай баҳолайсиз?

-  Худо хоҳласа тўлиқ 100 фоиз ҳал қилганимиздан сўнг баҳо берамиз. Яқин кунларда ҳал қиламиз. Шунда раҳбарият бизни кўрсатган натижаларимизни баҳолаб хулоса беришади. Ўз-ўзимизни баҳолашимиз тўғри эмас.

-   "Андижон" билан Суперлигада ҳам ишлайсизми?

-  Яна бир ой давомида ўйинлар бор. Бу  мавзуда ҳали гаплашмадик. Декабрь охирига қадар шартномам бор. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика