Latest news

21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  12 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2

Виктор Кумиков: “Ҳимоядаги ягона хато ва футболчимизнинг четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди” News

Виктор Кумиков: “Ҳимоядаги ягона хато ва футболчимизнинг четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди”

Coca-Cola Суперлига 25-туридан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин мезбон жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.




- Бугунги ўйинда хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Ҳимояни мустаҳкам ушлаган ҳолда, ҳужумда имкониятлар юзага келишини кутишимиз, рақибга босим уюштиришимиз керак эди. Мудофаа чизиғидаги ягона хато ва бир футболчимизнинг четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди, - дейди Виктор Кумиков.

- Ўйиндан олдин рақиб қай даражада ўрганилганди?

- Барча рақибларни ўрганамиз. Ижрочилик маҳорати ҳам керак, фақатгина рақибни ўрганишнинг ўзи етарли эмас. Умуман олганда, ўша бурчак зарбаси ижро этилган паллада адашмаганимизда, вазият бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Бир ҳимоячимиз тўпни ўтказиб юборди, бири эса рақибини кўздан қочирди. Бу эса ўйин тақдирига таъсир кўрсатди. Кейинчалик фақат дурангга имконият бўлди, аммо четлатишдан кейин вазиятни янада чигаллаштирди. Аслини олганда, футболчиларимиз кутилганидек ўйин кўрсата олишмади, дербида, “Навбаҳор”га қарши учрашувда агрессивликни ошириш талаб этиларди. Лекин кўрганингиздек, керакли даражада ўйин кўрсата олмадик. Ўйин учун тузган режаларимизда футболчиларга айтган нарсаларимизни майдонда бажара олмадик.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика