Latest news

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   18 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

Виктор Жалилов: "Самвел Бабаян билан амалга ошираётган ишларимиз вилоят футболига ҳам фойда беришига ишонаман" News

Виктор Жалилов: "Самвел Бабаян билан амалга ошираётган ишларимиз вилоят футболига ҳам фойда беришига ишонаман"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Албатта, биринчи навбатда натижадан хурсандман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, "Сўғдиёна" билан бугунгидан яхшироқ ўйин кўрсатгандик. Бугун ёмонроқ ўйин билан ғалабага эришдик. Жамоада шаклланиш даври кетмоқда, бугун ҳам захирадан майдонга тушганлар ўйинга киришиб кетишди. Рақиб жамоанинг таркиби анча шаклланиб улгурган, уларнинг таркибидаги 70 фоиз футболчиларни яхши таниймиз, биламиз. Бизда "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам ўйинимиз қовушмаганди, бугун ҳам шундай бўлди. Умуман олганда, бугунги ўйин учун футболчиларга раҳмат айтмоқчиман, улар ирода кўрсатиб, ғалабага эришишди

 Вазият шуни тақозо этдики, асосий таркибда майдонга тушадиган яққол ҳужумчи Ғанихонов ва Ўринбоев бор. Иброҳим жароҳатдан энди тузалгани сабаб бугун нари борса 30 дақиқа ўйнай оларди холос. Аммо айнан унинг майдонга тушиши сабабли ўйинимиз сезиларли кучайди. Лекин ўйин бошидан сифатли ҳужумчини майдонга тушириш имконимиз бўлмагани сабаб, бошланғич таркибда ўзгариш қилишга тўғри келди. Буни тўғри тушуниб турибмиз, вазиятни ўзгартириш чораларини топишимиз керак.

 Ҳар бир жамоада, у охирги ўринда бораётган бўлса ҳам, доимо таркибида сифатли футболчилари бўлади. "Локомотив"да ҳам шундай футболчилар кўп. Улардан қайси бирини "Навбаҳор" таркибида кўришни истаётганим ҳақида бирор нима деёлмайман. Ҳаммаси трансферлар амалга ошириладиган даврда ҳал бўлади.

Ўтган ўйиндан кейин ҳам айтгандим, ҳозир ҳам етакчилар билан орамиздаги фарқ катта эмас. Эндигина иккинчи давранинг иккинчи ўйинини ўтказдик. Қандайдир муаммолар борлигига қарамай, бугунги ўйин жамоа ҳар қандай вазиятда учрашувларда ғалаба қозониши мумкинлигини кўрсатди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига келсак, бу борада ҳеч бир кўрсаткич борасида ҳеч қайси жамоадан ортда қолмаяпмиз. Аввалги ўйинда ҳам, бугун ҳам сўнгги дақиқаларда беш-олти нафар ўйинчимизнинг олдинга ўтганига гувоҳ бўлдик. Агар улар чарчаб қолишганда, ҳужумга ўта олишмасди.

Самвел Бабаян терма жамоани бошқарган мутахассис сифатида катта тажрибага эга. Қайсидир жиҳатлар бўйича жамоада ўзгаришлар бўлмоқда. Биргаликда амалга ошираётган ишларимиз, нафақат жамоага, балки вилоят футболига ёрдам беришига ишонаман.

 Ҳозирда жамоада шартномам бор. Уни узайтиришни хоҳлашса, узайтираман. Асосийси, клуб мураббийдан, мураббий эса клубдан рози бўлсин. Авваллари истеъфога чиқаришганда ҳам компенсация сўрамаганман, ишим ёқмаган шекилли, шунинг учун ишдан бўшатишди.

Қачонки, "Навбаҳор" турнир жадвалида 2-3-ўринларга кўтарилсин, шунда жамоа чемпионлигининг 25 йиллигига бағишлаб ҳар қандай ўртоқлик учрашувлари ташкил этилишига розиман, - дейди Виктор Жалилов.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика